Линклар

Шошилинч хабар
06 август 2020, Тошкент вақти: 12:21

COVID-19: Шинжонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпая бошлади


COVID-19 инфекциясини юқтирганлар шифохоналарга қабул қилинмоқда, 1 июнь, 2020, Хитой

19 июль куни Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор райони расмийлари 17 нафар одам коронавирусга чалингани тасдиқлангани, 23 нафар шахсда касаллик симптомсиз кечаётганини маълум қилишди.

Шунингдек, 269 нафар одам кузатувга олинган.

Район пойтахти Урумчи расмийлари 16 июль куни коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпая бошлагани учун карантин жорий қилган эди.

Коронавирус пандемияси 2019 йилнинг декабрида Хитойнинг Ухан шаҳрида тарқала бошлагани айтиб келинади. Хитой ҳукумати кескин чекловлар ёрдамида пандемияни назорат остига олди.

Аммо танқидчилар Хитой расмийлари тарқатаётган маълумотларни шубҳа остига олиб келади.

Бугунга қадар пандемия дунё бўйлаб 600 мингдан ошиқ одам ўлимига сабаб бўлди.

Энг кўп ҳолатлар АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон ва Россияда қайд этилган. Жанубий Африка Республикасида ҳам инфекция тез суратда тарқалмоқда.

Шу сабабдан мамлакатнинг илк қора танли президенти Нельсон Мандела туғилган куни муносабати билан режалаштирилган тадбирлар бекор қилинди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG