Линклар

Шошилинч хабар
10 август 2020, Тошкент вақти: 17:05

Путин ҳарбийларнинг жанговар ҳозирлигини текширишни буюрди


Россия президенти Владимир Путин мамлакат хавфсизлик кенгаши йиғилишини олиб бормоқда, 17 июль, 2020, Россия

Россия президенти Владимир Путин 150 минг ҳарбий иштирокида «жанговар тайёргарлик текширувини» ўтказишни буюрди.

Ҳарбий машқлар президент терроризм хавфи мавжуд, деб ҳисобловчи Россиянинг жануби-ғарбий қисмида ўтқазилади.

17 июль куни мудофаа вазири Сергей Шойгу «текширув» аллақачон бошланганини айтди.

Вазир машқлар жорий йилнинг сентябрига белгиланган «Кавказ – 2020» ҳарбий машқларига ҳозирликни текшириш имконини беришини қўшимча қилди.

- Россия Қуролли кучлари бош қўмондони [Путин] қарорига биноан жанубий ва ғарбий ҳарбий округлар қўшинлари томонидан тезкор жанговар тайёргарлик текширилмоқда, - деди Шойгу.

Россия жанубий ва ғарбий ҳарбий округлари Украина билан чегарадош ҳудудда жойлашган.

Россия 2014 йилнинг апрелида Қримни Украинадан аннексия қилиб олганидан бери мамлакат шарқида россияпараст айирмачиларни қўллаб келади.

Ҳарбий «текширув» бир неча ҳудудда, жумладан, Каспий ва Қора денгизларда қуруқлик, ҳаво ва денгиз флотлари иштирокида ўтказилади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG