Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:53

Коронавирусдан уйида даволанаётган беморни қачон шифохонага ётқизиш ҳақида аниқ маълумот берилди


Коронавирусга қарши штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов, июль, 2020
Коронавирусга қарши штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов, июль, 2020

COVID-19 инфекциясидан уй шароитида даволанаётган беморларни қачон шифохонага ётқизиш зарурати пайдо бўлиши ҳақида аниқ маълумот берилди.

АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида 25 июль куни ўтган брифингда айтилишича, беморда қуйидаги ҳолатлар кузатилганда, у зудлик билан шифохонага ётқизилиши лозим:

- Ҳансираш (ҳаво етмаётганлигини сезиш) – нафас олиш частотаси беморнинг тинч ҳолатида дақиқасига 22 ва ундан юқори бўлиши;

- тана ҳарорати стабил равишда 39 даража ва ундан юқори бўлиб, иситмани туширувчи дори воситалари ёрдамида тушмаслиги;

- қоннинг кислород билан таъминланиш фоизи 90 фоиздан паст бўлиши (бу кўрсаткич пульсоксиметр ёрдамида аниқланади);

- қон босимининг тушиб кетиши ёки кескин кўтарилиб кетиши (90 дан паст ёки 220 дан юқори);

- юрак уришининг тезлашиши – пульс дақиқасига 130 ва ундан юқори бўлиши;

- беморда онг кўрсаткичларининг пасайиши;

- ёши 60 ва ундан юқори, ёндош касалликлар – диабет, гипертония, юрак хасталиклари, ўпка ва буйракнинг сурункали касалликлари, онкологик касалликлар ва иммунитетнинг пасайиши;

- оғир симптомларнинг мавжудлиги, яъни чидаб бўлмайдиган оғриқлар, жумладан бош оғриқлари, тўхтамасдан қайт қилиш ва интенсив диарея.

"Шу ҳолатларда зудлик билан шифокорга мурожаат килиб бемор стационарга юборилиши лозим!" деб таъкидлади штаб вакили.

Озодликка келаётган мурожаатларга кўра, юқоридаги ҳолатлардан бири ёки бир неча бирдан кузатилаётган ҳолатларда ҳам беморларни шифохонага ётқизиш, ҳатто "Тез ёрдам" хизматларини вақтида чақиришнинг имкони бўлмаётир.

Озодлик, "Тез ёрдам" хизмати вақтида келмагани ёки умуман келмагани учун, пневмониядан аҳволи оғирлашган бемори вафот этганини даъво қилаётган оилалар шикоятини ҳам қайд этди.

XS
SM
MD
LG