Линклар

Шошилинч хабар
09 август 2020, Тошкент вақти: 22:49

COVID-19: жаҳон бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 16 миллиондан ошди


COVID-19 инфекциясини аниқлаш учун олинган таҳлил намунаси, июль, 2020, Ўзбекистон

Карантин чекловлари бекор қилинган бир неча Европа давлатида коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпая бошлади.

Франция Соғлиқни сақлаш вазирлиги вирусни юқтириш ҳолатлари 13 ҳафта давомида пастлаб келгани, аммо қайтадан кўпая бошлаганини билдирди.

Германияда ҳам вирус юқтириш ҳолатлари кўпаймоқда. Соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан бу ҳолатга аҳоли мамлакат ичида ҳаракатлана бошлагани ҳамда ғарбий Болқон давлатлари ва Туркиядан одамлар кела бошлагани сабаб эканини айтди.

Испания расмийлари эса вирус тарқалишини чеклаш учун янги чора кўриш ҳақида ўйламоқда.

Британия ҳукумати ўз аҳолисини Испанияга саёҳат қилмасликка чорлади.

COVID-19 дунёнинг бошқа ҳудудларида ҳам тарқалишда давом этмоқда.

Бугунга қадар глобал миқёсда 16 миллион одам вирусга чалинди, уларнинг 644 мингдан ошиғи нобуд бўлди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG