Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:11

Қамчиқ довонида юк машиналарини тарозига тортиш бошланиши билан коррупциялашгани айтилмоқда(ВИДЕО)


Тоғли ҳудуддан ўтувчи Қамчиқ довонида тоғ ва ер кўчиш эҳтимоли кучли бўлгани боис¸ бу довондан ўтадиган юк машиналари вазни ва габаритига чеклов ўрнатилган.
Тоғли ҳудуддан ўтувчи Қамчиқ довонида тоғ ва ер кўчиш эҳтимоли кучли бўлгани боис¸ бу довондан ўтадиган юк машиналари вазни ва габаритига чеклов ўрнатилган.

Ўтган ойдан Фарғона водийсини Тошкент ва бошқа вилоятлар билан боғловчи 373-автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи икки нуқтасида юк транспорт воситалари вазнини ўлчовчи "ақлли тарози"лар ишга тушди.

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ва Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган назорат пунктларида юк транспорти вазни махсус йўлакдан ўтиш пайтида текширилмоқда.

Белгиланган нормадан ортиқ юк ортган машиналар¸ расмийлар иддаосича¸ортга қайтарилмоқда ëки юки олиб қўйилмоқда.

Кейинги кунларда ўзбекистонлик юк ташувчи ҳайдовчилардан келган қатор видеоларда бу тарозиларнинг уларни назорат қилувчи мулозимлар учун ноқонуний даромад манбаига айлангани айтилади.

Ҳайдовчилар иддаосича¸ рухсат этилганидан икки-уч баравар юк ортган машиналар¸ қоронғи тушгандан кейин назоратчиларга пора бериш эвазига довонда бемалол ҳаракатланмоқда ва бу стратегик йўлдаги йўл ҳаракати хавфсизлигига жиддий хатар туғдирмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилган чекловга кўра¸ Қамчиқ довонидан автотранспорт воситасида битта етакловчи ўққа 11,5 тоннадан ортиқ юк олиб ўтиш тақиқланган. Ундан ортиғини олиб ўтишга уриниш учун ¸ қонунчиликда 3¸5 миллион сўмгача жарима белгиланган.

Ҳайдовчилар гувоҳлик беради...

Озодликка 20 август куни кетма-кет юборилган видео муаллифлари Қамчиқ довони орқали юк ташувчи оддий ҳайдовчилардир.

Улар 17-19 август кунлари бу довонда ўзлари гувоҳ бўлган жараëн - тақиққа қарамай¸ 200 тоннагача юк ортган машиналарнинг бемалол ўтиб-қайтаëтганини видеотасвирга олган.

Мен бир нарсага ҳайронман. Перевалдаги тарозини нимага қурдию¸ нима сабабдан яна перегруз машиналарни пулини олиб-олиб ўтказворяпти. Мен шуни тушунмаяпман”¸ дейди Озодликка келган видеолардан бири муаллифи бўлган ҳайдовчи.

Қамчиқ довонига қўйилган тарози томон ҳаракатланаëтган бу ҳайдовчи йўл бўйида турган юк машиналарини кўрсатиб¸ уларнинг қоронғи тушишини кутиб тургани ва кечқурун уларнинг назоратчиларга порасини бериб¸ довонга киришини иддао қилади.

Қамчиқ довонига кириш йўли ва тарозидан ўтиш
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:18 0:00

Қамчиқ довонидан тушиб келаëтган бошқа ҳайдовчи эса¸ йўл четида тўхтаб¸ довондан ўтган машинанинг вазнига эътибор қаратади.

Ана терминатор¸ йўлбузар. Прицепиям бор¸ 200 тонна. Обший вес¸ 230 тонна”¸ деб изоҳ беради.

Йўлбузар-терминатор довонга киряпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:29 0:00

Ўзи Қамчиқ довонида гувоҳ бўлган ниҳоятда оғир вазнли юк машиналарини тасвирга олган учинчи ҳайдовчи эса¸ бундай “перегруз” тарозини назорат қилаëтганлар чўнтагини тўлдираëтганини айтади.

Йўл четидаги машиналарнинг ҳаммасига бир неча баравар кўп юк ортилган
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:40 0:00

Аксарияти¸ Қамчиқ довонидан қатновчи ҳайдовчиларнинг видеогурунги шаклида бўлган бу тасвирларнинг яна бирида¸ йўл четидаги жуда кўп юк ортган машиналар кўрсатилиб¸ уларнинг “кечаси ҳайдалиши” айтилади. Бу изоҳдан ҳам¸ ортиқча вазнли юк машиналари ҳайдовчиларининг тарозига чап бериш учун назоратчиларга пора бериши тушунилади.

Қоронғи тушишини кутаëтган перегруз машиналар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:28 0:00

Озодликка келган яна бир видеодан¸ Қамчиқ довонидан ўтувчи юк машиналарига нима учун вазн чеклови ўрнатилгани тушунилади.

Қамчиқ довонидан тушиб келаëтган машинани орқасидан тасвирга олган ҳайдовчи¸ “камида 80 тонна юки бор” машинанинг 3 км. тезликда тушаëтгани ва унинг ортида машиналар карвони ҳосил бўлганини айтади.

"Тормоз тутмай қолса¸ даҳшатни кўрасиз!"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:31 0:00

Ҳайдовчи изоҳидан¸ бунча оғир вазнли машинанинг тоғдан тушишида тормози ишламай қолиши ортидан даҳшатли авария содир бўлиш эҳтимоли кучайиши¸ йўлларнинг бузилиб кетиши тушунилади.

Тақдим этилган видеолардан бирида тоғ йўлидан тушаëтиб¸ вазни оғирлигидан тўхтай олмай поездга бориб урилган юк машинанинг йўл четида тургани кўрсатилади.

Қамчиқ довони 16 август куни содир бўлган аварияга¸ ниҳоятда оғир юк ортган машина ҳайдовчисининг уни тўхтата олмай қолгани сабаб бўлган.
Қамчиқ довони 16 август куни содир бўлган аварияга¸ ниҳоятда оғир юк ортган машина ҳайдовчисининг уни тўхтата олмай қолгани сабаб бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 16 август куни Тошкент-Ўш халқаро автомобиль йўлининг 185-километрида кечки соат 6 ларда юк автомобили ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиб, юк поезди билан тўқнашув содир этгани ҳақида хабар берди.

Озодлик гаплашган ҳайдовчиларга кўра¸ бу аварияга айнан машинанинг Қамчиқ довонига рухсат этилганидан бир неча баравар юк билан қўйилгани сабаб бўлган.

Қамчиқ довонидан қанча юк билан ўтиш мумкин?

2017 йил 1 июлдан кучга кирган тартибга кўра¸ Ўзбекистон ҳукумати Қамчиқ довони орқали битта етакловчи ўққа 11,5 тоннадан ортиқ юк тўғри келадиган автомобиллар ўтишини тақиқлаган.

Бундан ортиқ вазндаги юк билан Қамчиқ довони ва бошқа сунъий иншоотлардан ўтиш учун қонунчиликда махсус нормалар белгиланган. Унга кўра¸ чекловдан ортиқ юк ортишга махсус рухсатнома берилган тақдирда¸ бундай транспорт воситасига махсус огоҳлантириш белгиси ëпиштирилиши¸ улар ҳаракатланаëтганида йўлда бошқа транспорт воситалари бўлмаслиги ва тезлиги соатига 10 км. дан ошмаслиги лозим.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сонли қарорига асосан¸ Ўзбекистон магистраль йўлларида транспорт воситалари орқали ташиладиган юк ҳажмига ҳам чеклов ўрнатилган.

Унга кўра¸ автотраспорт воситаси икки ўқли бўлганда 18 тонна¸ уч ўқли бўлганда 26 тонна¸ тўрт ўқли билан эса 32 тоннадан ортиқ бўлмаган юк билан ҳаракатланиши мумкин. Мингашмали ва тиргакли автопоездлар уч ўқли бўлганда 28 тонна¸ 4 ўқли бўлганда 36 тонна¸ 5 ўқлиси 40 тонна¸ олти ва ундан ортиқ бўлса¸ 44 тоннагача юк билан ҳаракатланиши мумкин.

Бундан ортиқ юк ортган автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг “Юк ташиш қоидаларини, шатакка олиш қоидаларини бузиш” ҳақидаги 125-моддасининг 1-бандига асосан маъмурий жарима белгиланган.

Белгиланган нормадан ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг ( ҳозирда 238 610 сўм ) нинг 10 бараваридан (2 386 100 сўм) ўн беш баравари миқдоригача(3 579 180 сўм) жарима солиш ëки ҳайдовчилик гувоҳномасининг 6 ойгача олиб қўйилишига сабаб бўлади.

Агар йўлга ниҳоятда оғир юк билан чиқиб¸ бошқалар умрини хавфга қўйганларни бир-икки марта шунақа штрафга тортса¸ ҳам йўлдаги хавфсизлик яхшиланарди¸ ҳам давлатга жарима пули тушарди. Ана ундан кейин динозавр ҳайдовчилар ҳам нормага тушарди. Лекин бунинг ўрнига улар штрафнинг учдан бирини тарози назоратчилари¸ ўша жойда турган мелисаларга бериб¸ 200 тонна юк билан ҳам бемалол Қамчиқдан ўтиб-қайтяпти”¸ дейди Озодликка боғланган ҳайдовчилардан бири.

Озодлик бу видеолардан айримларини¸ унда кўтарилган муаммога муносабат билдириш учун 20 август куни Транспорт вазирлиги матбуот хизматига тақдим этди.

Вазирлик мулозими Қамчиқ довонига киришда ўрнатилган тарозиларни ўз тизимидаги Автомобиль йўллари қўмитаси назорат қилишини билдирди.

На вазирлик ва на унинг ҳузуридаги бу қўмита 20-21 август кунлари ҳайдовчилар берган маълумот ва билдирилган хавотирларга бирор шаклда изоҳ берди.

XS
SM
MD
LG