Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:56

Президент коронавирусдан вафот этган Бухоро ҳокими қабрини зиёрат қилди


Президент Ш. Мирзиёев 23 август куни Бухоро ҳокими К. Камолов қабрини зиёрат қилди, 2020.
Президент Ш. Мирзиёев 23 август куни Бухоро ҳокими К. Камолов қабрини зиёрат қилди, 2020.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, 23 август куни Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажариб келган Карим Камолов қабрини зиёрат қилиш учун Бухорога борган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов 22 август куни 66 ёшида оламдан ўтганини хабар қилган.

Шу йилнинг 25 июлида Камоловда коронавирус аниқланган ва у Тошкентда даволанаётган эди. Камоловнинг аҳволи оғирлиги, у ўпкани сунъий нафас олдирувчи қурилмага улангани маълум қилинганди.

Бу орада ижтимоий тармоқларда Карим Камоловнинг вафот этгани ҳақида бир неча бор хабар тарқалган, лекин расмийлар бу хабарларни рад этишганди.

Айни пайтда, Бухоро вилоятида қадимий қабристон ва ҳоким уйига элтувчи маҳаллаларда таъмирлаш ишлари бораётгани қайд этилганди.

Шу йилнинг 31 июлида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари Муса Ерниязов коронавирус касаллигидан оламдан ўтгани маълум қилинган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга бориб, Ерниязов қабрини зиёрат қилган эди.

XS
SM
MD
LG