Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:54

Автомобили ойнасига парда ўрнатган ҳайдовчи Олий судда ИИВни ютиб чиқди


Ҳайдовчига нисбатан маъмурий иш биринчи марта ўтган йилнинг сентябрида кўриб чиқилган эди.
Ҳайдовчига нисбатан маъмурий иш биринчи марта ўтган йилнинг сентябрида кўриб чиқилган эди.

Ички ишлар вазирлиги автомобиль орқа-ён ойнасига парда ўрнатган ҳайдовчи Б. Бахрановни Бухоро шаҳар ва Бухоро вилоят маъмурий судлари айбсиз деб топгани юзасидан Олий судга шикоят киритди ва бу сафар ҳам ютқазди.

Олий суд матбуот хизматининг билдиришича, 25 август куни Ички ишлар вазирлигининг бу борадаги шикояти Олий судда рад этилди.

Олий суд Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ички ишлар вазирлигининг назорат тартибидаги шикоятини кўриб чиқиб, аввалги суд қарорларини ўзгартиришсиз қолдирди.

Хабарда айтилишича, 2019 йил 6 сентябрь куни Бухоро шаҳар маъмурий судида фуқаро Б. Бахрановга нисбатан МЖтКнинг 126-моддаси (кўзгусимон ва/ёки туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш)нинг 1-қисми бўйича юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.

Суд Б.Бахрановнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқлиги сабабли унга нисбатан бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни тугатган.

2019 йил 2 октябрь куни Бухоро вилояти маъмурий судида Бухоро шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 6 сентябрдаги қарорига нисбатан Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан келтирилган кассация шикояти кўриб чиқилган.

Кассация инстанцияси судининг қарорига мувофиқ, 6 сентябрдаги қарор ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантиришсиз қолдирилган. 2020 йил 25 август куни Олий суд Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида Ички ишлар вазирлигининг юқоридаги икки қарор устидан берган назорат тартибидаги шикояти кўриб чиқилиб, суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилди.

XS
SM
MD
LG