Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:02

COVID-19 юқиб, имтиҳон топширолмаган абитуриентлардан 17 сентябрь куни тест олинади


Тест синовида қатнашиш олдидан абитуриентнинг иссиғи ўлчанмоқда, 5 сентябрь, Тошкент, 2020
Тест синовида қатнашиш олдидан абитуриентнинг иссиғи ўлчанмоқда, 5 сентябрь, Тошкент, 2020

Тана ҳарорати баланд бўлиб, 2 сентябрдан бошланган тест синовларига киролмаган абитуриентлар учун 17 сентябрь куни тест ўтказилади.

6 сентябрь куни ДТМ раҳбарияти матбуот брифингини ўтказиб, мамлакатдаги ОТМларда ўқиш учун кириш имтиҳонлари бўйича саволларга жавоб берди.

Давлат тест маркази (ДТМ) бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабовнинг маълум қилишича, 13 сентябрда республика бўйлаб барча Олий таълим муассасаларига (ОТМ) кириш имтиҳонлари тугатилади. Фарғона вилоятида эса имтиҳонлар 11 сентябрь кунининг биринчи ярмида тугатилади.

Брифингда маълум қилинишича, танловлар натижалари 24 сентябргача тўлиқ эълон қилиш режалаштириляпти.

Аппеляция шикоятини топшириш муддати эса ҳозирча номаълум ва айтилишича, бундай аризалар ҳам онлайн режимда олинади.

Бу йил Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари очиқ жойларида - стадион ва хиёбонларда ўтказилмоқда. Имтиҳонлар 2 сентябрда бошланган, кунига 2 сменада ўтказилмоқда.

ДТМга кўра, 6 сентябрь куни тест синовларида 58 500 абитуриент қатнашиши керак эди, улардан 55 262 нафари қатнашган, 3 нафари тана ҳарорати юқори бўлгани учун имтиҳонга киритилмаган, 3 мингдан ортиғи имтиҳонга келмаган.

XS
SM
MD
LG