Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:29

АҚШ Москвадаги Kимё ва механика марказий илмий-тадқиқот институтига санкция қўллади


Kимё ва механика марказий илмий-тадқиқот институтининг Москвадаги биноси.
Kимё ва механика марказий илмий-тадқиқот институтининг Москвадаги биноси.

АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг Kимё ва механика марказий илмий-тадқиқот институтига қарши санкциялар жорий этилганини маълум қилди.

Россия тадқиқот институти АҚШ қора рўйхатига “Америка душманларига қарши санкциялар воситасида кураш тўғрисида”ги қонун асосида киритилган.

АҚШ расмийлари мазкур институтни 2017 йилда Яқин Шарқдаги нефт-кимё заводига қилинган хакерлик ҳужумига алоқадор деб топди.

Молия вазирлиги баëнотига кўра¸ Кимë-механика илмий-тадқиқот институти саноат хавфсизлиги тизимларига ҳужум қилиш ва улар бошқарувини қўлга олиш учун махсус ишлаб чиқилган Тритон зарарли дастурини яратишда иштирок этган. Бу дастур инсонлар ҳаëтини хавф остига қўядиган фавқулодда вазиятларда саноат иншоотини ўчириш механизмига бевосита дахл қилиш мақсадида ўйлаб топилган “фалокатли” дастурдир. Кибер мутахассислар¸ Молия вазирлиги таъкидича¸ Тритон дастурий таъминотини "маълум бўлган таҳдидлар орасида энг хавфли" деб таснифлаган.

“Америка овози” радиоси хабарига кўра¸мазкур институт АҚШ Молия вазирлиги қора рўйхатига киритилиши ортидан унинг Америка юриспруденцияси доирасида бўлган кўчмас мулк ва банк ҳисоблари блоклаб қўйилган. Айни пайтда¸ санкциялардан сўнг америкаликларнинг бу институт билан бирор шаклда алоқа қилиши тақиқланади¸ бу институт билан ҳамкорлик қилувчи хорижийларга ҳам АҚШ санкция қўллайди.

XS
SM
MD
LG