Линклар

Шошилинч хабар
05 декабр 2020, Тошкент вақти: 01:57

Тоғли Қорабоғда оташкесим яна бузилди – томонлар бир-бирини айбламоқда


Тоғли Қорабоғ - жабҳа чизиғидаги арман аскари артиллериядан ўт очмоқда - 25 октябрь, 2020

Арманистон ва Озарбайжон бир-бирини 26 октябрь куни кучга кирган инсонпарварлик оташкесимини бузишда айблади.

Арманистон Мудофаа вазирлиги ўт очишни тўхтатиш келишуви Озарбайжон томонидан икки марта ўт очиш йўли билан бузилганини билдирди.

Вазирлик матбуот котиби Шушан Степанян Twitterда соат тахминан 9:10 да «Озарбайжон тарафи жануби-шарқий йўналишдаги мавқеларни 5 марта артиллериядан нишонга олди», деб ёзди.

Арманистон вакили шунингдек, соат 8:45 да Тоғли Қорабоғ шарқидаги арман ҳарбий мавқелари ўққа тутилганини билдирди.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян эса Facebookда Арманистон тарафи «оташкесим режимига тўлиқ амал қилишда давом этаётгани» ҳақида ёзди.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги ҳам ўз қўшинлари сулҳ шартларига амал қилаётгани, аммо Арманистон ҳарбийлари оташкесимни «яна бир бор қўпол равишда бузгани» ҳақида баёнот берди.

Тоғли Қорабоғ: Ўзбекистон можаронинг қайси томонида?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:38 0:00

Тоғли Қорабоғда 26 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 8:00 дан бошлаб гуманитар оташкесим кучга кирди. Бу ҳақда 25 октябрь куни АҚШ, Арманистон ва Озарбайжон ҳукуматларининг қўшма баёнотида маълум қилинганди.

Бугун кучга кирган битим Тоғли Қорабоғда сентябрь охирида ҳарбий тўқнашувлар бошланиб кетганидан бери эришилган учинчи сулҳдир.

Аввалроқ АҚШ Давлат Котиби Майк Помпео Вашингтонда Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари билан учрашган.

25 октябрь куни президент Дональд Трамп тарафлар ўт очишни тўхтатишга келишиб олганидан мамнун эканлигини билдирганди.

«Ярим тунда кучга кирадиган оташкесимга келишиб олган Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳамда Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни табриклайман. Кўплаб инсонларнинг ҳаёти сақлаб қолинади», - деди Трамп.

Бу орада Тоғли Қорабоғда тинчлик ўрнатиш борасида воситачилик қилаётган Минск гуруҳига аъзо Франция, АҚШ ва Россия ҳам қўшма баёнот эълон қилиб, Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари 29 октябрда Женевада яна бир учрашув ўтказишга келишиб олганларини билдирди.

Октябрь ойида Тоғли Қорабоғда томонлар икки марта оташкесим эълон қилган, бироқ унга амал қилинмаган эди.

27 сентябрь куни бошланиб кетган тўқнашувларда бугунга қадар 1000 дан ошиқ одам нобуд бўлган.

Армани кучлари ҳам, озарий ҳарбийлари ҳам бир-бирига катта талофатлар етказганини даъво қилиб келади.

22 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин Москва охирги жангларда 5 000 га яқин одам ҳалок бўлганига ишонишини айтган эди.

Халқаро ҳамжамият Озарбайжон ҳудуди ўлароқ тан оладиган Тоғли Қорабоғ 1994 йилдан бери Арманистон дастаклаб келаётган этник арманлар назорати остида.

Охирги тўқнашувлар можарога Озарбайжоннинг яқин ҳамкори Туркия ҳамда Арманистон билан бирга Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо бўлган Россиянинг аралашувига доир хавотирларни пайдо қилган.

XS
SM
MD
LG