Линклар

Шошилинч хабар
22 июн 2021, Тошкент вақти: 13:04

Вашингтон Хитойнинг ўнлаб компанияларига санкция жорий қилади


АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Хитойнинг ўнлаб компанияларини “қора рўйхатга” киритмоқчи.

Рейтер ахборот агентлиги хабарига кўра, ваколатлари муддати якунига етаётган АҚШ президенти маъмурияти бу гал Хитойнинг 60 компанияси ва уларнинг филиалларини “қора рўйхат”га киритмоқчи. Бу чора қўлланган компаниялар Американинг юқори технологиялар бозирига кира олмайди.

Вашингтон санкция жорий қиладиган компанияларни Хитой Қуролли Кучларига, Жанубий Хитой денгизидаги оролларга қурол жойлаштришга ҳамда инсон ҳуқуқлари бузилишига алоқадор деб ҳисоблайди.

Оқ Уй санкция қўлламоқчи бўлаётган компаниялар орасида микросхемалар ясовчи SMIC (Semiconductor Manufacturing International) компанияси ҳам бор.

Шу пайтгача Хитойнинг юзлаб корхонаси, шу жумладан Huawei, ZTE, Hikvision компанияларига “Шинжондаги миллий озчиликларни камситишга алоқадор” деган асосда санкция қўлланган.

Хитой ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг бу йўналишдаги сўнгги қадамларини “хорижий компанияларни асоссиз қувиб чиқариш” деб атаб, ўз ҳуқуқларини ҳимоялаш учун керакли чораларни кўришини билдирди.

XS
SM
MD
LG