Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:12

АҚШ ва Европа мамлакатлари дипломатлари Эронни ядровий келишувга риоя қилишга чақирмоқда


'Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Зариф Халқаро атом энергияси агентлиги  бош директори Рафаэль Гросси билан Теҳронда бўлиб ўтган учрашув чоғида. 2020, 25 август.
'Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Зариф Халқаро атом энергияси агентлиги  бош директори Рафаэль Гросси билан Теҳронда бўлиб ўтган учрашув чоғида. 2020, 25 август.

АҚШ, Германия, Франция ва Буюк Британиянинг юқори мартабали дипломатлари Эронни 2018 йилда Вашингтон воз кечган 2015 йилги ядровий келишувни тўлиқ бажаришга қайтишга чақирди. Теҳрон билан бирга тўртта Ғарб давлатлари томонидан, шунингдек, Хитой ва Россия билан имзоланган битим халқаро санкцияларни бекор қилиш эвазига Эроннинг уранни бойитиш дастурини чеклашни талаб қилади. 2018 йилнинг майида президент Дональд Трамп ўз мамлакатини бу келишувдан чиқарди ва Эронга ядро қуроли яратилишининг олдини олиш учун шартлар етарли эмаслигини айтиб, Техронга қарши яна қаттиқ санкцияларни жорий этди. Келишувни имзолаган бошқа давлатлар шартномани сақлаб қолишга ҳаракат қилишди.

АҚШ чиқиб кетганидан сўнг, Теҳрон шартномада келишилган чегараларни тобора кўпроқ бузмоқда. Агар АҚШ 2018 йилдан бери киритилган санкцияларни бекор қилмаса, Эрон 21 февралгача БМТнинг назорат қилувчи органи – Халқаро атом энергияси агентлиги томонидан қисқа муддатли текширувларни ўтказишни тақиқлаши ҳақида огоҳлантирди. Бирлашган Қироллик, Франция, Германия ва Қўшма Штатлар ташқи ишлар вазирлари 18 февралда бўлиб ўтган виртуал учрашувдан сўнг қилган қўшма баёнотида “бир овоздан ИАЭАга киришни чеклаш тўғрисидаги қарорнинг хавфли хусусиятини таъкидлашди”.

Баёнотга кўра, “Эрон бундай жиддий ҳаракатларнинг оқибатларини, айниқса, янги дипломатик имконият пайдо бўлган вақтда, ўйлаб кўришга” чақирилди ва уларнинг барчаси Эронни келишувга “тўла мувофиқ бўлиш”га қайтариш мақсадига қўшилишлари таъкидланди.

XS
SM
MD
LG