Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2021, Тошкент вақти: 10:59

Киевда ўнгчи намойишчилар полиция билан тўқнашди


Полициянинг маълум қилишича, зўравонлик намойишчилар полициячилар сафини бузиб ўтишга уринганидан кейин бошланган. Киев, 2021, 14 август.

14 август куни Киевда президент Володимир Зеленский идораси яқинида ўнг қанот «Миллий корпус» сиёсий ҳаракати аъзолари бошчилигидаги намойишчилар полиция билан тўқнашди.

Зўравонликлар Украина шарқидаги тўқнашувларга барҳам беришни кўзловчи ва Штайнмайер формуласи номи берилган режага қарши ўтказилаётган намойиш давомида содир бўлди.

Полициянинг маълум қилишича, зўравонлик намойишчилар полициячилар сафини бузиб ўтишга уринганидан кейин бошланган.

Ички ишлар вазири Денис Монастирский тартибсизликлар давомида саккиз нафар полиция ходими жароҳатланганини айтди. Тўқнашув пайтида Зеленский офисида бўлмаган.

2018 йилда АҚШ Давлат департаменти «Миллий корпус» ҳаракатини «миллатчи ва нафрат тарғиб қилувчи гуруҳ» дея белгилаган.

XS
SM
MD
LG