Линклар

Шошилинч хабар
01 декабр 2021, Тошкент вақти: 11:56

Мирзиёев солиқ жарималари миқдори ортганини “хавотирли” деб баҳолади


Давлат Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев

20 август куни Тошкентда тадбиркорлар билан учрашган президент Шавкат Мирзиёев солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималар сони ва миқдори ортганини тан олди.

Учрашув иштирокчиларининг ëзишича¸ давлат раҳбари бу борадаги ҳолатни “хавотирли” деб баҳолаган.

Қайд этилишича, 2020 йили камерал назорат натижасида 336 та корхонага 51 миллиард сўм молиявий жарима қўлланган бўлса, жорий йилнинг 6 ойида 3 мингдан зиёд тадбиркорларга 900 миллиард сўмдан ортиқ жарима белгиланган.

Маҳаллий матбуот хабарига кўра, президент мулоқот давомида ҳукумат мулозимлари, жумладан, Давлат Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кубдиевга бир ой муддатда солиқ идораларининг камерал назорат натижасига кўра молиявий жарима қўллаш амалиётини бекор қилиш бўйича таклиф киритишни топширган.

Жорий йил февраль ойида солиқ идоралари томонидан шубҳали корхоналар билан ҳамкорлик даъвоси билан 10 мингга яқин тадбиркор зиммасига 1 триллион сўмлик ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) юкланиши норозилик ва судлашувларга сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG