Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:39

Кремль: Толибон ҳақида бир фикрга келишдан олдин уларнинг ҳаракатларини кузатамиз


Кремль Толибонга нисбатан ўз позициясини белгилашдан олдин Афғонистонни эгаллаб олган жангари гуруҳ қандай йўл тутишини кузатади.

26 август куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Москвада бўлиб ўтган матбуот брифингида Россия Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни сақлашдан манфаатдор экани ва у ерда юзага келадиган муаммолар бўйича АҚШ билан алоқада бўлишда давом этишини айтди.

"Фикримизча, толибларнинг ҳукмронлиги, Афғонистонда толиблар ҳокимиятга келгани ва мамлакатнинг катта қисмини ўз назорати остига олгани де-факто тамомланган жараён", деди Песков.

Россия Вашингтоннинг афғонистонлик қочқинларни Марказий Осиёга жойлаштириш таклифи минтақадаги барқарорликка путур етказиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Москва, шунингдек, АҚШ қўшинлари Марказий Осиёда қолишини истамаслигини, чунки бу минтақани ҳужумлар нишонига айлантиришини таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG