Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2021, Тошкент вақти: 09:50

Сурияда россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди


Сурия марказий қисмидаги Хомс вилоятида Россия ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Унинг автомобили йўл ёқасига кўмилган минага дуч келиб портлаб кетган.

Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги баёнотига таяниб, ТАСС хабар қилмоқда.

Айтилишича, қурбон бўлган ҳарбий инсонпарварлик юклари ортилган машиналар колоннаси ўтадиган йўналишни текшираётган бўлган. Портлаш натижасида у оғир жароҳат олган ва ёрдам кўрсатилганига қарамай, ўлган.

Ҳарбий хизматчининг исми ва унвони, шунингдек у қайси бўлинмада хизмат қилганлиги очиқланмаган. Расмий маълумотларга кўра Сурияда Россия ҳарбий кампанияси бошланганидан бери 100 дан ортиқ россиялик ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, ўнларча Россия фуқаролари Башар Асад армияси тарафида, жумладан Вагнер хусусий-ҳарбий ширкати сафида ёлланма аскар ўлароқ жанг қилиб, ҳалок бўлишган.

Россия ҳукумати ўзининг хусусий ҳарбий ширкатлар билан алоқадорлигини ҳамиша инкор этиб келган.

XS
SM
MD
LG