Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2022, Тошкент вақти: 19:26

Айрим маҳсулотларга белгиланган солиқ имтиёзлари муддати узайтирилди


Аҳолини айрим турдаги зарурий товарлар — гўшт ва балиқ маҳсулотлари, ўсимлик ёғи ҳамда кортошка билан таъминлаш борасида маҳсулотларга белгиланган солиқ имтиёзлари муддати кейинги йилнинг 30 апрелига қадар узайтирилди.

Бу ҳақда қонун лойиҳаси муҳокамаларида фаол иштирок этган Парламент депутати Дониёр Ғаниев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган.

Депутатга кўра, аҳоли истеъмол бозорини ҳамёнбоп маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида жорий қилинган солиқ имтиёзлари, яъни мазкур турдаги товарларни қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС)дан озод қилиш яна 4 ойга узайтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, мазкур товарларга берилган солиқ имтиёзлари бозорда нархларнинг кескин ўсишига йўл қўймайди.

Бироқ кузатувчиларга кўра, мамлакат бозорларида мазкур турдаги маҳсулотларнинг нархи ошаётгани кузатилмоқда. Импортга белгиланган солиқ имтиёзлари ҳам бу жараённи тўхтата олмаяпти.

XS
SM
MD
LG