Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:45

Чеченистон ҳукумати Рамзан Қодировнинг ота-онасини "хизмат кўрсатган ҳуқуқ ҳимоячиси" деб эълон қилди


Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва унинг ота-онаси “атоқли ҳуқуқ ҳимоячилари” деб эълон қилинди.

Чеченистон омбудсмани Нурди Нухажиев 30 декабр куни Грознийда Қодиров иштирокисиз ўтган маросимда Қодировлар оиласи “инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва давлатчиликни мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшганини” айтиб, уларни орденлар билан сийлади. Маросимнинг видеоёзувини “Грозний” республика телеканали эълон қилди.

Инсон ҳақлари ҳимояси учун бериладиган орден билан Рамзан Қодировнинг ўзидан ташқари унинг отаси, Чеченистоннинг собиқ президенти Аҳмат Қодиров ва онаси Аймани Қодирова ҳам тақдирланди. Муфтий Аҳмат Қодиров 2003-2004-йиларда Чеченистон президенти бўлган. 2004-йилнинг май ойида у суиқасд натижасида ўлдирилган.

2021 йилнинг декабр ойи бошида Қодировнинг қизи, Чеченистон маданият вазири Айшат Қодирова “Инсон ҳуқуқларини ҳимояси учун” медали билан тақдирланган эди.

Йиллар давомида Россия ва халқаро инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Чеченистон ҳукуматини инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузишда, жумладан одам ўғирлаш, қийноқлар, суддан ташқари қатл қилиш ва мамлакатдаги озчилик гуруҳлари, жумладан, ЛГБТ вакилларини таъқиб қилишда айблаб келади.

XS
SM
MD
LG