Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2022, Тошкент вақти: 16:49

Москва Британияга қарши санкция жорий қилди, Борис Жонсоннинг Россияга киришини тақиқлади


Россия Украинага бостириб кирганидан бери Буюк Британия Россияга қарши бир қанча санкциялар пакетини киритганди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Британия ҳукумати аъзолари ва бир қатор сиёсий арбобларга нисбатан шахсий санкциялар жорий этилганини эълон қилди.

Бош вазир Борис Жонсон ва ўндан зиёд британ мулозимига Россияга кириш тақиқланди.

“Ушбу қадам Лондоннинг Россияни халқаро миқёсда яккалаб қўйиш, мамлакатимиз ички иқтисодиётини бўғиш учун шароит яратишга қаратилган ахборот ва сиёсий кампаниясига жавоб сифатида қабул қилинди”, — дейилади вазирлик сайтида.

Россия Украинага бостириб кирганидан бери Буюк Британия Россияга қарши бир қанча санкциялар пакетини киритди.

Чекловлар Владимир Путин, Сергей Лавров, миллиардер Роман Абрамович, “Роснефть” директорлар кенгаши раиси Игорь Сечин, “Газпром” директорлар кенгаши раиси Алексей Миллер, шунингдек, президент Путиннинг қизларига тегишли.

Россиянинг "Газпромбанк", "Росселхозбанк", "Алфа-Банк", "Россия темир йўллари" ва бошқа ширкатлар ҳам чекловлар остида қолди.

"Сбербанк" ва "Москва кредит" банкининг активлари музлатиб қўйилди.

Бундан ташқари, Лондон Россия иқтисодиётига янги сармоя киритишни, Россияга нефтни қайта ишлаш ускуналарини экспорт қилишни ва Россиядан пўлат маҳсулотларини олиб киришни тақиқлади.

2022 йил охирига келиб, Буюк Британия Россиядан кўмир ва нефт импортини тўхтатишга қарор қилди.


XS
SM
MD
LG