Линклар

Шошилинч хабар
26 май 2022, Тошкент вақти: 12:36

Пентагон воизи Путинни “ахлоқсизлик ва бешафқатлик”да айблади


АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Жон Кирби

АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Жон Кирби Россиянинг АҚШ ва Ғарб мамлакатлари томонидан таҳдидлар бўлаётгани, шунингдек Украина нацистлари ҳақидаги иддаоларини “ғалати” ва “тутуруқсиз” деб атади.

“Владимир Путиннинг сўзи билан амалида уйғунликни топиш қийин. У бунақа иддаолар билан чиқаётган пайтда рус аскарлари Украинада бегуноҳ одамларни қўлларини боғлаб, бошидан отишмоқда, ҳомиладор аёлларни ўлдиришмоқда, касалхоналар устига бомба ёғдиришмоқда”, деди Пентагон вакили.

Кирби Путинни “ахлоқсизлик” ва “шафқатсизлик”да айблар экан, Украинада бўлаётган воқеаларни кузатиш ва кўпчилик мулоҳазали ва комил раҳбар деб биладиган одамнинг бу жиноятларга кўз юмаётгани ҳақида ўйлаш унга оғир кечаётганини қўшимча қилди.

Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов Пентагоннинг Россияга оид баёнотини “Украина ҳукуматининг чиркин ёлғонлари”га асосланган “ҳақоратли” ва “номақбул” сўзлар деб атади.

XS
SM
MD
LG