Линклар

Шошилинч хабар
03 октябр 2022, Тошкент вақти: 04:12

Самарқандда Ўзбекистон маданий меъросига оид маърузалар ўқилмоқда


22 июл куни Самарқанд шаҳридаги Ёшлар ижод саройида “Ўзбекистон маданий мероси замонавий илм-фан диққат марказида” мавзусидаги халқаро илмий анжумани иш бошлади.

“Ўзбекистон маданий мероси – янги уйғониш даври пойдевори” Бутунжаҳон ҳамжамияти ишининг биринчи куни якунланди.

Самарқанд Ёшлар ижод саройининг учта залида 25 дан ортиқ давлатдан 60 нафарга яқин дунёга машҳур олимлар қисқа маърузалар ўқиган секция сессиялари бўлиб ўтди.

Биринчи бўлимда 2021 йил - 2022 йилнинг биринчи ярмида тайёрланган албом ва китобларнинг тақдимоти ва муҳокамаси бўлиб ўтди.

Иккинчи бўлимда “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳасининг нашриёт фаолиятининг истиқболли йўналишлари асосий мавзуга айланди.

Учинчи бўлимда Марказий Осиё археологияси ва санъат тарихининг долзарб масалалари Жаҳон жамияти диққат марказида бўлди.

Илмий учрашувлар доирасида, жумладан, венгер туркологияси, Швециядаги Ўзбекистоннинг маданий мероси, Алишер Навоийнинг Озарбайжон ва Қирғизистондаги ёзувчиларга таъсири, Россия, Франция, Буюк Британия, Исроил, Хитой, Ҳиндистон ва Туркия музейлари ва кутубхоналарида ўзбек маданияти мероси ва ўнлаб бошқа мавзуларга оид маърузалар тингланди.

XS
SM
MD
LG