Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:28

Украинлар Балаклияда икки ўзбекни асир олди. Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 200-куни

Балаклияда Украина ҳарбий хизматчилари Россия томонида жанг қилган икки самарқандликни қўлга олди.

Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск, Камишеваха, Волчанск ва 30 зиёд бошқа аҳоли пунктларини озод қилганини хабар қилмоқда.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик”, - деди матбуот анжуманида Украина Ташқи ишлар вазири Кулеба.

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” ва Москванинг "Ломоносовский" округлари муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатида айблашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков 300 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси ҳамда 15 тагача ҳарбий техника йўқ қилинганини айтмоқда.

Рус қўшинлари муваффақиятсизлиги манзарасида Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 875 йиллигига бағишланган гала-концертда нутқ сўзлади ва Европада энг катта томоша ғилдирагини очиб берди.

11 сентябр куни Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станцияси иши бутунлай тўхтатилди.

ЕИ молия вазирлари Украинага яна 5 млрд евро миқдорда молиявий ёрдам ажратишга розилик берди.

18:11 13.8.2022

Россия Пески қишлоғини назорати остига олганини даъво қилмоқда

Россия Украинанинг Донецк вилояти чеккасидаги Пески қишлоғини назорат остига олганини даъво қилмоқда.

Бу хабарни Озодлик дарҳол тасдиқлай олмайди. Россия ва россияпараст кучлар бир ҳафтадан кўпроқ вақт олдин Пескини тўлиқ назоратга олганликлари ҳақида хабар беришган эди.

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игор Конашенковнинг даъво қилишича, Россия кучлари Украинанинг Краматорск яқинида АҚШ томонидан етказиб берилган HIMARS ракета тизимини ва унинг ракеталари сақланадиган омборни йўқ қилган.

Бу иддаони ҳам бошқа манбалардан текшириш уруш шароитида имконсиз.

18:09 13.8.2022

Новая Каховка тўғонининг автомобил кўприги ҳужум оқибатида яроқсиз ҳолга келди

Украина ҳарбийлари Новая Каховка тўғонининг автомобил кўпригига ҳужум қилди, у яроқсиз ҳолга келди, деб хабар берди Украина Қуролли кучларининг “Жануб” тезкор қўмондонлиги.

Новая Каховка ҳудуди ўққа тутилгани ҳақида аввалроқ Россия давлат матбуоти хабар берган эди. Уларга кўра, Херсон вилоятидаги ГЭС яқинидаги ҳудуд Украина армияси томонидан HIMARS тизимларидан ўққа тутилган. Ишғолчи ҳокимият вакиллари кўприк зарар кўрмаганини иддао қилишганди.

Ҳарбий ҳаракатлар шароитида Озодлик урушаётган томонлар даъволарини тасдиқлай олмайди.

18:07 13.8.2022

Сунъий йўлдошдан олинган суратлар Қримдаги ҳаво базада портлашдан учоқлар яксон бўлганини кўрсатди

Сунъий йўлдошдан олинган суратлар 10 август куни Қримдаги ҳарбий ҳаво базасидаги портлаш бинолар ва ҳарбий учоқларни қанчалар вайрон этганини намойиш этди.

2022 йилнинг май ойида олинган суратлардан фарқли ўлароқ, портлашлардан сўнг олинган суратларда куйган тупроқ ва “Саки” авиабазасида бир нечта вайрон қилинган ёки шикастланган самолётларни кўриш мумкин.

Maxar Technologies ширкати томонидан эълон қилинган фотосуратлар ёнғиндан зарар кўрган инфрақизил тасвирларни ҳам ўз ичига олади.

Инфрақизил тасвирларда ўсимликларнинг куйган жойлари қора ёки кулранг ва ёнмаган пушти ёки қизил рангда кўринади.

"Саки" деб номланган ҳарбий-ҳаво базаси Қрим яриморолининг ғарбида, Новофёдоровка деган қишлоқ яқинида жойлашган.

Сешанба куни у ерда бир нечта портлашлар юз берди.

Россия самолётларга шикаст етганини инкор этиб, портлашлар тасодифий бўлганини айтган.

Украина ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ. АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳам Вашингтон Украинага етказиб бераётган қуроллар Қримдаги “Саки” аэродромига ҳужум қилиш учун ишлатилмаганини, Пентагон у ердаги портлаш сабабини билмаслигини айтди.

2014 йилда Қримни аннексия қилган Россия ярим оролдан Қора денгиз флоти базаси ва Украина жанубини эгаллаб олган босқинчи кучлари учун асосий таъминот йўли сифатида фойдаланмоқда, Киев яқин ҳафталарда бу ерда қарши ҳужумни режалаштирмоқда.

18:00 13.8.2022

Чикаголик ўсмирлар "Pop" қутиларидан Украина байроғи мозаикасини яратишди

Чикагода ўсмирлар маккажўхори ширин қаламчалари қутиларидан Украина байроғини ясашди. Бу мозаика жаҳон рекордини янгилади ва Украинага ёрдам бериш учун пул йиғишга ҳисса қўшди.

5000 га яқин қутилардан фойдаланиб, Чикагодаги ўсмирлар ва Украинага ёрдам ташкилоти аъзолари Чикаго марказидаги “Гранд Банкинг Холл” полида мозаика яратдилар.

Улар Украина байроғи тасвири учун сариқ рангдаги “Pop” маккажўхори ширин қаламчалари ва “Райс Криспиес”нинг сариқ қутиларидан фойдаландилар.

"Биз Украинага эътибор қаратмоқчи эдик. Шу боис хайрли иш қилиб, рекордни янгилашга қарор қилдик", - дейди 17 ёшли Майкл Котчер.

Аввалги рекорд учун донли мозаикани яратиш учун тўрт минг қути ишлатилганди.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG