Линклар

Шошилинч хабар
06 октябр 2022, Тошкент вақти: 00:06

Путин махсус иқтисодий чоралар борасида фармон чиқарди


Россия президенти Владимир Путин молия ва ёқилғи-энергетика соҳасида махсус иқтисодий чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет порталида эълон қилинди.

Фармон 2022 йил охиригача компанияларнинг устав капиталини ташкил этувчи қимматли қоғозлар билан операцияларни, шунингдек, Россия компанияларининг “Россияга қарши “нодўстона ҳаракатларни” содир этувчи “хорижий давлатлар билан алоқадор хорижий шахслар”га тегишли улушлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан операцияларни тақиқлайди.

Тақиқ иссиқлик ва электр энергияси, нефт ва нефт хомашёсини қайта ишлаш корхоналари ҳамда уларни қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ва етказиб берувчиларга ҳам тегишли. Сахалин-1 ва Харягинское конидаги улушлар билан битимлар тўғридан-тўғри тақиқланган.

Бундан ташқари, Россия банкларининг акциялари билан операцияларни амалга ошириш тақиқланади.

Ҳукумат ва Марказий банк 10 кун ичида ушбу тақиқларга дучор бўлган Россия банклари ва стратегик компаниялари рўйхатини тайёрлаши керак. Шу билан бирга, Россия Президенти махсус қарор билан акцияларни сотишга рухсат бериши мумкин.

XS
SM
MD
LG