Линклар

Шошилинч хабар
25 сентябр 2022, Тошкент вақти: 03:52

Карл III  расман Британия қироли деб эълон қилинди


Карл III бугун Лондонда расман Британия қироли деб эълон қилинди.

Тож кийдириш маросими Лондон марказидаги Сент-Жеймс қасрида бўлди.

У тожни барча меросхўрлардан кўра энг узоқ кутган шаҳзода сифатида тарихга кирди.

Елизавета II 8 сентябрь куни Шотландиядаги Бальморал қасрида вафот этди.

Қироличанинг тўнғич ўғли Чарльз ёки Карл III дарҳол Буюк Британиянинг янги қироли бўлди.

Шу сабабдан Буюк Британияда 10 кунлик миллий мотам эълон қилинган. У тугаллангач, қироличанинг дафн маросими бўлиб ўтади.

Тож кийдириш маросимида амалдаги ҳукумат вазирлари иштирок этмоқда. Иштирокчилар орасида собиқ вазирлар ва бош вазирлар ҳам бор.

Қирол йиғилишнинг иккинчи қисмида баёнот бериши ва Шотландия черкови ва ҳукумат ворислигини ҳимоя қилиш учун анъанавий тарзда қасамёд қилди.

XS
SM
MD
LG