Линклар

Шошилинч хабар
27 сентябр 2022, Тошкент вақти: 07:18
Доғистондаги норозилик намойишлари.

Иркутск военкоматида ўқ отилди. Урушга қарши минглаб киши қўлга олинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 215-куни

Россияда фаол мобилизация ишлари меҳнат муҳожирлари орасида ҳам авж олди.

Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси Марказий Осиёдан келган муҳожирларни армияда хизмат қилишга мажбурлашни таклиф қилди.

Украина президенти Владимир Зеленский россиялик аскарларга хавфсиз таслим бўлиш йўлларини кўрсатди.

Россияда мобилизация ишлари яқинда гражданлик олган ўзбеклар орасида ҳам авж олди.

Одессада камикадзе дрон ҳужуми оқибатида бир фуқаро ҳалок бўлди.

Украина Теҳроннинг Россия қўшинларини дронлар билан таъминлашни бошлагани туфайли Эрон билан дипломатик муносабатларни узишини билдирди.

Доғистонда мобилизацияга қарши оммавий норозиликка чиққанлар полиция билан тўқнашди.

Россия президенти Владимир Путин талабаларни сафарбарликка чақиришни кечиктириш ҳақидаги фармонни имзолади.

Украина ҳозирда мамлакатнинг Россия қўшинлари назорати остидаги ҳудудларида бўлиб ўтаётган Россияга қўшилиш бўйича референдумлар масаласида БМТ Хавфсизлик Кенгашидан фавқулодда йиғилиш ўтказишни талаб қилди.

18:39 22.9.2022

Россияда урушга қарши акцияларда мингдан зиёд киши ушланди

21 сентябрь куни Россиянинг 38 шаҳрида сафарбарликка қарши ўтказилган норозилик акцияларида 1400 дан ортиқ киши қўлга олинди. Бу ҳақда “ОВД-Инфо” ҳуқуқбонлик лойиҳаси хабар қилди.

Энг кўп норозилар Санкт-Петербургда (565 киши), Москвада (536 киши) ва Екатеринбургда (48 киши) ушланган. Улардан айримларига Россия армиясини обрўсизлантиришга доир модда бўйича баённомалар тузилгани айтилмоқда.
Москвада норозилар Эски Арбат кўчасига чиқишди. Йиғилганлар орасида аёллар кўп эди. Улар “Фарзандларимиз яшаши керак!” ва “Йўқолсин уруш!” каби шиорларни хитоб қилишди.

Акция иштирокчиларининг аниқ сони келтирилмаган, аммо, ижтимоий тармоқларда ёйинланган видеолардан улар бир неча юз киши бўлганини тахмин қилиш мумкин. Акция иштирокчилари бир-бирлари билан қўл ушлашган ҳолда узун занжир ҳосил қилганлар. Полициячи уларни биттадан занжирдан узиб олиб, автозакларга олиб кетган.

Санкт-Петербургда сафарбарликка қарши аксари аёллардан иборат фуқаролар Исаакиевский собори олдида тўпланди. Шундан сўнг уларни полиция қуршаб олган. Кучишлатар ходимлар қўлга олиш чоғида митингчиларни резина таёқлар билан уришгани айтилмоқда.

Москва ҳамда Санкт-Петербургда полиция ходимлари айниқса шафқатсиз ҳаракат қилганлар.
Екатеринбургда акция иштирокчиси бўлмиш бир аёлга ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик қилиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Шаҳарда норозилик чиқишларида камида 40 киши ушланган.

Челябинскда 30 га яқин, Пермь ва Уфада эса 20 нафардан одам қўлга олинган.

Шунингдек, Красноярск, Тверь, Воронеж, Краснодар, Саратов, Калининград, Петрозаводск, Рязань, Иркутск ва бошқа шаҳарларда ҳам одамлар ушлангани ҳақида хабарлар бор.
Россия ИИВ мамлакатнинг қатор ҳудудларида “рухсат этилмаган акциялар ўтказилишининг олди олинган”лиги ҳақида маълумот берди. Хабарномада акциялар иштирокчилари ушлангани билдирилган, аммо улар сони очиқланмаган.

18:33 22.9.2022
povestka
povestka

Москвада бўлиб ўтган урушга қарши митингда ушланганларга чақирув қоғози берилмоқда

Москвада сафарбарликка қарши 21 сентябрь куни бўлиб ўтган норозилик акцияларининг айрим иштирокчиларига полиция бўлимларида ҳарбий комиссариатга чақирув қоғозлари топширилди. Бу ҳақда маҳбусларнинг ўзи “ОВД-Инфо” нашрига маълум қилишган.

Қўлга олинганлардан бирига Соколиная гора тумани ИИБда чақирув қоғозини туман ҳарбий комиссари шахсан топширган ва бу видеога олинган. Видеода у чақирув қоғозини олмасликка ҳақли эмаслиги, чунки Россия Федерацияси фуқароси саналиши ва эртага ҳарбий комиссариатга келиши шартлиги айтилган.

Ҳуқуқбонлар акцияларда ушланган фуқаролардан камида бир нафарига чақирув қоғозига имзо чекишдан бош тортгани сабабли жиноят иши қўзғатиш билан таҳдид қилинганини билдирмоқдалар.

Воронеждаги полиция бўлими урушга қарши норозилик чиқишлари иштирокчиларидан бир нечасига 23 сентябрь куни ҳарбий комиссарликка чақирилгани тўғрисида хабарнома тутқазилган. “ОВД-Инфо” чақирув қоғози суратини эълон қилди.

18:32 22.9.2022

Россияда захирадаги ҳарбийларга яшаш жойини тарк этиш тақиқланиши мумкин

“Агора” инсон ҳақлари ташкилоти раҳбари Павел Чиков “Телеграм”даги саҳифасида Самара вилояти, Татаристон ҳамда Доғистон ҳарбий комиссарларининг буйруқлари фотосуратларини эълон қилди. Унда сафарбарлик бўйича чақирув қоғозини ҳозирча олмаган захирадаги аскар ва офицерларга ўзлари яшаб турган шаҳар ва туманни ҳарбий комиссариат рухсатисиз вақтинча тарк этиш тақиқланган. “Секунда” нашри ёзишича, Курск вилоятида ҳам шунақа буйруқ бор.

Буйруқлар матни бир хил эканига қараганда бунақа тақиқлар Россиянинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этилиши мумкин. Буйруқда, шунингдек, транспорт воситаларига эга ташкилотлар ва фуқаролар зарурат туғилганда ҳарбий комиссариат талабига биноан уларни тақдим этишлари қайд этилган.

18:29 22.9.2022

Алишер Усмоновнинг санкцияга йўлиққан «Дилбар» яхтаси Гамбургдан Бремен портига олиб кетилди

22 сентябрга ўтар кечаси Усмоновлар оиласига тегишли бир неча миллион долларлик ҳашаматли яхта Гамбургдан Бремен портига олиб кетилди.

Келиб чиқиши ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновга тегишли экани айтиладиган яхта март ойидан бери Гамбургда сақланаётгани эди. Усмонов Россиянинг Украинага босқини сабабли Европа Иттифоқи санкцияларига дучор бўлган.

Германиянинг NDR телерадиокомпаниясининг хабар беришича, 156 метр узунликдаги «Дилбар» яхтаси бир кечада Гамбург портидан Бременга олиб борилган, чунки у лангар ташлаган портни бўшатиш эҳтиёжи туғилган. Расмийларга кўра, яхта Усмоновнинг синглисига тегишли бўлиб, у ҳам санкцияларга дучор бўлган.

Федерал жиноий полиция идораси яхтанинг қиймати ярим миллиард евро эканлигини маълум қилган.

Март ойида Forbes журнали Дилбар Гамбургдаги Blohm + Voss кемасозлик заводида таъмирдан ўтказилаётган пайтида Германия ҳукумати томонидан мусодара қилингани ҳақида хабар берган эди.

Чоршанба куни Германия полицияси пул ювиш гумонлари бўйича тергов доирасида Бавария жанубида Усмоновга тегишли виллада рейд ўтказгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, рейдлар ва яхтанинг бошқа жойга кўчирилиши ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқ.

Forbes маълумотларига кўра, 69 ёшли Усмоновнинг бойлиги 14,6 миллиард долларни ташкил қилади.

Luerssen веб-сайтида ёзилишича, 2016 йилда қуриб битирилган «Дилбар» ялпи тоннаж бўйича дунёдаги энг катта моторли яхта ҳисобланади. Унда яхтага ўрнатилган дунёдаги энг катта ҳовуз бор.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG