Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2024, Тошкент вақти: 11:12

Японияда зилзила қурбонлари сони 120дан ошди


Япониянинг Ишикава префектурасида 1 январ куни юз берган зилзила қурбонлари сони 126 нафарга етди. Бу ҳақда шанба куни NHK телеканали хабар берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида 500 дан ортиқ киши жароҳат олган, 200 дан ортиқ киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Ишикавада қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда, бироқ қутқарувчилар омон қолганларни топиш имконияти кундан-кунга камайиб бораётганидан огоҳлантирмоқда.

Қутқарув хизматлари ишига об-ҳавонинг ёмонлашуви – қор ёғиши ва ҳароратнинг пастлиги тўсқинлик қилмоқда. Ното ярим оролида зилзилалар ҳамон давом этмоқда. Улардан охиргиси 6 январ, шанба куни бўлган, ер силкиниши магнитудаси 5, 3 баллни ташкил қилган.

Расмийларнинг айтишича, аллақачон бузилган йўлларнинг баъзилари бутунлай қулаши мумкин.

XS
SM
MD
LG