Линклар

Шошилинч хабар
12 июл 2024, Тошкент вақти: 22:03

Мигрантлар ҳимоячиси Баҳром Ҳамроев қамоқхонада калтакланганини билдирди


Ҳуқуқ фаоли Баҳром Ҳамроев.
Ҳуқуқ фаоли Баҳром Ҳамроев.

Мигрантларга кўмаклашувчи ҳуқуқ фаоли, “Мемориал” аъзоси Баҳром Ҳамроев 23 январ куни Владимирдаги “Владимирский централ” номи билан машҳур 2-сонли турмада калтакланганини маълум қилди.

Бу ҳақда маҳкумнинг рафиқаси Зуҳрага таяниб, “Медиазона” хабар бермоқда. Зуҳра эса ўз навбатида эрининг мактуби ва адвокати орқали воқеадан хабар топган.

Баҳром Ҳамроев, рафиқасига кўра, қамоқда сақлаш шароити ҳамда мансабдор шахсларнинг унга ва бошқа маҳкумларга нисбатан қонунга зид муносабатига доир бешта шикоятини қабул қилишларини талаб қилган.

“Баҳромни калтаклаган ходим дастлаб уни сўкиб ҳақоратлаган, Баҳром бундай муомала қилиш мумкин эмас, дея танбеҳ берганида эса уни шафқатсиз дўппослаган. Оёқларига, чотига, буйракларига тепган, яғринида қонталаш жароҳатлар бўлган, бошига тушган зарбалардан у ҳушини йўқотган”, дейди Зуҳра.

Мусулмон эътиқодли маҳкумлар бу ҳақда билиб қолишгач, Баҳромни хўрлашни тўхатишни талаб қилганлар, бироқ оқибат улардан ҳам бир нечаси калтакланган, давом этади Зуҳра Ҳамроева.

Баҳром Ҳамроев: “Мусулмонлар Россиянинг душман эканини тушунишади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:54 0:00

Январ ойи охирида адвокатни икки марта Баҳром Ҳамроев ёнига киритишмаган эди. Турмуш ўртоғи айтишича, қамоқхона ходимлари маҳкумнинг калтаклангани ошкор бўлишини истамаганлар. Бироқ ҳимоячи бундан хабар топгач, Тергов қўмитасига мурожаат қилган ва натижада текширув бошланган.

Зуҳра Ҳамроева тиббиёт ходимлари эрининг тан жароҳатларини қайд қилишдан бош тортишганини, аммо прокуратура вакили бу ишни қилганини айтмоқда. Баҳромга аввалроқ ундан тортиб олинган Қуръон ва дориларини қайтариб беришган.

“Дарвоқе, мана шу воқеалардан олдинроқ Баҳромга қандайдир дори беришган, дорини ичганидан сўнг боши оғриқдан ёрилгудек бўлган, қадам ташлаши қийинлашган ва у ҳожатга ҳам бориб кела олмайдиган ҳолга тушган”, дейди ҳуқуқ фаолининг рафиқаси.

Баҳром Ҳамроев мигрантларни ҳуқуқий ва ижтимоий қўллаб-қувватловчи “Ёрдам” фондига раҳбарлик қилган. У 2022 йил февралда ушланиб, оммани терроризмга чақириш (Россия ЖКнинг 205.2-моддаси 2-қисми) ва террорчилик ташкилоти фаолиятини ташкил қилиш (205.5-модданинг 1-қисми)да айбланган.

Жиноят ишини тергов қилган ФСБ иддаосича, Ҳамроев “терроризмни тарғиб қилган” ва ўз саҳифасида гўёки Россияда тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир” ислом партияси фаолиятига доир материалларни жойлаштирган. 2023 йилнинг майида суд уни 14 йил муддатга ҳукм қилди. Ҳамроев жазо муддатининг дастлабки уч йилини турмада, қолганини қаттиқ тартибли колонияда ўташи белгиланган.

XS
SM
MD
LG