Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:44

Ўзбекистонлик террорчиларни молиялиштирганликда айбланмоқда


Краснодар ҳуқуқ-тартибот органлари ноқонуний жанггари гуруҳларга молиявий ёрдам кўрсатганликда гумон қилинган 32 ёшли ўзбекистонликни ҳибсга олнди.

Бу ҳақда Озодликка Краснодар ўлкаси прокуратурасининг Тергов қўмитаси тергвочиси адлия майори Иван Сенгеров хабар берди.

- Террорчиликни молиявий таъминлашда айбланаётган Ўзбекистонда туғилган шахсга нисбатан жорий йилнинг 18 мартида нисбатан қўзғатилган жиноий иш юзасидан тергов ишлари давом этмоқда. Тергов хулосаларига кўра, бу шахс Краснодар шаҳрида меҳнат қилиб бир неча йил давомида банк ўтказмалари ва нақд пул бериш орқали Шимолий Кавказдаги Абдулла Пахруддинов ва Абдул Малик томонидан бошқарилаётган ноқонуний жанггари гуруҳларга ёрдам кўрсатиб келганлиги аниқланган. Бу шахслар яқинда махсус амалиёт давомида йўқ қилинди. Динск туманида яшовчи 32 ёшли бу йигит хотини билан Ўзбекистондан 2003 йилда кўчиб келиб фуқаролик олган, шу ерда электрик бўлиб ишлаган, дея маълум қилди прокуратура расмийси Иван Сенгеров.

Маълум бўлишича, ҳозирча исми Али деб айтилаётган ўзбекистонлик бир неча юз минг рублдан бир неча миллионгача пул маблағларини ўтказган бўлиши мумкин.

Терговчилар 2 апрелда Краснодар шаҳар тергов изоляторига олиб келинган Алининг айби исботланса, унга 8 йил қамоқ жазоси белгиланиши мумкинлигини айтишмоқда.
XS
SM
MD
LG