Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:17

Нукус музейидан ғойиб бўлган Савицкий коллекцияси тақдири номаълум қолмоқда


Нукус музейидан ғойиб бўлган 2000 асардан бири Ўрол Тансиқбоев қаламига мансуб.
Нукус музейидан ғойиб бўлган 2000 асардан бири Ўрол Тансиқбоев қаламига мансуб.

Кейинги пайтларда Ўзбекистонда санъат ва маданият соҳасида рўй бераётган ҳодисалар хавотирларга сабаб бўлмоқда.


Тошкентда Геология музейи биноси бузилди ва ундан олдин бир неча музейлар xусусан Табиат музейи бошқа бинога кўчирилди.

Бу ҳолат йиллар давомида ўзбек музейларида мисқоллаб йиғилган осори-антиқалар тақдири борасида мутахассислар хавотирига сабаб бўлди.

Бир неча ҳафтадан бери АҚШ кинотеатрлари ва музейларида намойиш қилинаëтган ҳужжатли филм ҳам Ўзбекистондаги музей ва унинг бедарак йўқолган 2000 асари ҳақида бонг урмоқда.

“Тақиқланган санъат саҳроси” номли ҳужжатли филм
муаллифлари Аманда Поуп (Amanda Pope) ва Чавдар Георгиев (Tchavdar Georgiev) филм воситасида кенг жамоатчиликни Савицкий коллекцияси тақдири билан боғлиқ хавотирлардан огоҳ қилмоқда.

Филм давомида гапирган ходимлар, Нукус давлат музейидан ўзбек расмийлари 2000 дона санъат асарини юк машиналарига юклаб, номаълум жойга олиб кетишганлигини айтишди.

Бунинг баробарида АҚШдаги Ню Йорк Таймс газетаси ҳам Ўзбекистондаги Савицкий жамламаси юзасидан xавотирли мақола эълон қилди.

Ўзбекистон Mаданият ва спорт ишлари вазирлиги музейлар бўлими мутасаддиси Дилизода Алимқулова Озодлик билан суҳбатда Нукусдаги музей борасида хориж матбуотида билдирилган хавотирлардан хабардорлигини айтди.

- Бизларда ҳам бор у мақола. Унақа гап йўқ, что экспонатларнинг тақдири, у ерда фақат музей кўчирилганда унинг фондига олиб кириб қўйилган нарсалар. Просто унга янги бино керак деяпти, янги экспозиция қилиш керак деган маънода айтилган. Ҳаммасида охрана бор. Ҳар битта музейни биласиз милиция қўриқлайди. Имкониятига қараб катта музейларда милиция, кичикларда оддий секюрити, энг кичкиналарида қоровул. Ўғирлаб кетмаслиги учун ҳамма, нима дейди маблағ ажратилади ҳар доим,- дейди Дилзода Алимқулова.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги мулозими Дилзода Алимқулова Нукусдаги коллекциядан бирон-бир расм йўқолмаган, дейди.

- Ҳали музейларга тажовузлар бўлмаган. Экспонатларига, фондларига унақа бўлмаган. Қайд этилмаган,- дейди Дилзода Алимқулова.

Нукусдаги музейга телефон қилиб, 1984 йилда ноёб коллекцияни Савицкийнинг ўзидан қабул қилиб олганидан уни кўз қорачиғидек асрашга уриниб келган музей директори Мариника Бобоназарова билан боғланишга уриндик, аммо бизга у кишининг йўқлигини айтишди. Биз билан суҳбатлашган музей ходимаси Муҳаббат нодир коллекция йўқолганига оид маълумотлар бўрттирилган, дея таъкидлади.

- 2000та расм йўқ, деган гап нотўғри. Унақаси бўлмаган,- деди музей ходимаси.

Савицкий коллекцияси Нукусда қолиши керак, дейди санъатшунос Тилаб Маҳмудов.
Нукус музейи мутахассислари Савицкий коллекциясининг Нукусда сақланиши зарур деб билишади. Баъзи мутахассислар Қорақалпоғистондаги қуруқ ҳаво мой бўëқ расмларга салбий таъсир қилиши боис коллекцияни Тошкентга олиб кетиш керак деган фикрда. Таниқли ўзбек санъатшуноси профессор Тилаб Маҳмудов Савицкий коллекцияси Нукусда қолиши керак деган фикрда собит.

- Нима учун Савицкий йиққан Нукусда қорақалпоқ халқининг нодир хазинаси бўладию, уни Тошкентга олиб келиш керак? Тошкентликларнинг ақли бўлса, ўз вақтида ўзи тўплаши керак эди. Савицкийдай одам Нукусда шунақа бир музей ташкил қиладию, бутун дунë Нукусда шунақа асарлар борлигини биладию уни Тошкентга олиб келиш ахмоқона иш эмасми,- дейди Тилаб Маҳмудов.

“Бу коллекциянинг нархи ҳақида саволни эшитишни ҳам истамайман. Зеро бу хазинани ўлчайдиган тарозининг ўзи йўқ”, дейди санъатшунос.

- Ахир Эркин Воҳдиов айтганку “меҳрни ўлчаб бўлурму зар билан, зебо билан” деб. Тасвирий санъат асарини пул билан, нарх билан ўлчаб бўладими? Пулга чақиб пул билан ўлчаб бўлмайди. Пул ҳақида гап бўлиши мумкин эмас бунақа ишлар ҳақида гап кетаëтганда,- дейди Тилаб Маҳмудов.

Айни пайтда, бу асарлар доимий кўргазмада йўқ ва Ўзбекистон Маданият вазирлиги авангард услубидаги мазкур жамлама намойиши, қолаверса унинг кўргазма учун хорижга олиб чиқилишини тақиқлаб қўйган. Музей директори Мариника Бобоназаровага ҳам хорижга чиқиш тавсия қилинмагани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG