Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:35

Тошкентда журналистлар даъвоси юзасидан суд қолдирилди


"Ёшлар" телеканали журналисти Саодат Омонова.
"Ёшлар" телеканали журналисти Саодат Омонова.

"Ёшлар" телеканалининг икки журналистини ишдан бўшатилиши юзасидан суд жараёни бошқа кунга қолдирилди.

14 апрел куни Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманлар аро судида "Ёшлар" телеканали журналистлари Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқуловаларнинг даъво аризаси юзасидан маҳкама жараёни давом этиши кутилаётган эди.

Суд мажлиси Тошкент вақти билан соат 14.30га белгиланган эди.

Озодлик билан суҳбатда Саодат Омонова мазкур суд маҳкамаси қолдирилганини айтиб ўтди:

- Бугунги суд мажлиси адвокатимиз Алиқул Бобоқуловнинг Сурхондарё вилоятига судда иштирок этиш учун кетиб қолганлиги учун 28-апрел соат 10.00га қолдирилди. Бугун Буюк Британия элчихонаси вакили Леонид Кудрявцев келди.Кейин инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари келишди.Бизни қўллаётган фуқаролар ҳам келишди. Маҳкамбой Турдиев, Абдураззоқ Содиқов, Маҳбуба Қосимова келишди. Суръат Икромов ҳам шу ерда эди. Фикр-мулоҳазаларини билдиришди, қўллаб-қувватлашди, - деди даъвогар журналистлардан бири Саодат Омонова.

Озодлик билан суҳбатда Саодат Омонова суд раиси Дилбар Исроиловага учта илтимоснома киритишганини айтиб ўтди. Бу илтимосномалардан бирида даъвогар журналистлар очиқ суд мажлисига кузатувчиларнинг киритилишини сўраганлар.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Ёшлар" телеканалида ишлаган журналистлар Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқулова телевидениедаги қонунбузарликлар, маҳаллийчилик ва цензурага чек қўйилишини талаб қилиб, ўтган йилнинг 6 декабрида Тошкентнинг марказий майдонида пикет ўтказган эдилар. Шундан сўнг, 2010 йилнинг 9 декабр куни бу икки журналист ишдан ҳайдалган эди.

Журналистлар ноҳақ ишдан бўшатилганини даъво қилиб, "Ёшлар" канали раҳбариятини судга берган. Мазкур суд жараёнининг биринчи мажлиси 22 феврал куни ўтказилган эди.
XS
SM
MD
LG