Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:50

Ўзбекистонда фахрийлар рағбатлантирилади


Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 300 минг сўмдан пул мукофоти ажратилади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов томонидан имзоланган ва 22 апрел куни маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонга мувофиқ, бу тадбир 9 майда Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 66 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Мазкур фармонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига берилажак 300 минг сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофоти билан боғлиқ сарф-харажатлар республика бюджетидан ажратилиши кўрсатилган.

Ўзбекистонда шу кунда 1 АҚШ долларининг қора бозордаги курси 2450 сўмга тенг экани эътиборга олинса, ўзбек фахрийлари байрам олдидан 122,5 доллар миқдорида пул олишлари маълум бўлади.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистонда 11 минг чоғли уруш қатнашчиси ва ногирони истиқомат қилади.
XS
SM
MD
LG