Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:44

Франциялик жангарилар Афғонистондаги ИД сафида пайдо бўлди


Афғонистон Жалолободида полициячилар томонидан журналистларга ИД ҳамда Толибон жангарилари ўлароқ тақдим этилган одамлар, 2017 йил 3 октябри.
Афғонистон Жалолободида полициячилар томонидан журналистларга ИД ҳамда Толибон жангарилари ўлароқ тақдим этилган одамлар, 2017 йил 3 октябри.

Айримлари Суриядан келган француз ва жазоирлик жангарилар Афғонистон шимолидаги ўзини "Ислом давлати" (ИД) деб атовчи экстремист ташкилот сафига келиб қўшилган ва янги базалар ташкил қилган. Бу ҳақда кўплаб халқаро ва афғон манбалари Франс-пресс агентлигига маълум қилган.

Франциялик ИД жангарилари Афғонистонда илк бор пайдо бўлди.

Таҳлилчилар тахминича, Сурия ва Ироқдан ҳайдаб чиқарилгандан сўнг чет элликлар уруш хароб қилган бу мамлакатга йўл олаётганга ўхшайди.

2015 йили ИД фатвоси билан террор ҳужумларига учраган Франция учун бу ташвишли аломатдир.

Францияда Яқин Шарққа жанг қилиш учун йўл олган юзлаб ватандошни қандай қилиб тартибга чақириш масаласи қизғин муҳокама қилинмоқда.

Афғонистон шимолида жойлашган Жаузжон вилоятининг Дарзоб тумани ҳокими Ваоз Муҳаммад Доварнинг айтишича, асосан, ИД назорат қилаётган ушбу туманга "бир қанча" Жазоир ва Франция атандоши кириб келган.

"Улар орасида камида икки нафар аёл, бир тожикистонлик таржимон, яна чеченлар ва ўзбеклар бор," дея қўшимча қилди ҳоким.

Кобулдаги хавфсизлик манбалари Дарзабдаги жангарилар орасида Франция ватандошлари борлиги ҳақидаги фикрни тасдиқлади, лекин "уларнинг сони қанча эканини билмаймиз", дея огоҳлантирди.

Жаузжонда тарқалган ажнабийлар

Доварнинг тахмин қилишича, Дарзобдаги уч нафар жазоирлик Сурия ва Ироқда жанг қилган.

Уларнинг "Ислом давлати – Хуросон вилояти" (ИДХВ) гуруҳига алоқаси бўлиши мумкин.

Ушбу гуруҳ ИДнинг Афғонистон ва Покистондаги бўлинмасидир.

ИДХВ 2015 йили Афғонистонда илк марта пайдо бўлгач, Шарқий Нангарҳор ва Кунар вилоятларини эгаллаб олди, аммо мамлакат жанубида Толибон қаршилигига дуч келди.

Шундан сўнг жиҳодчилар шимолий ҳудуд, жумладан, Туркманистон чегараси яқинидаги Жаузжон вилоятига тарқалди ва пойтахт Кобул шаҳрида кўплаб қақшатқич ҳужумларни содир этди.

Жузжон вилоят ҳокими матбуот котиби Муҳаммад Ризо Ғафурийга кўра, одамлар француз тилида сўзлашувчи кавказлик эркак ва аёлларнинг Дарзоб туманида ИД жангариларига машғулот ўтаётганини кўрган.

Жангарилар элликка яқин, баъзилари 10 яшар бўлган болаларни ёллагани айтилмоқда.

Дарзобликларнинг айтишича, тахминан 200 нафар чет эллик Биби Марям қишлоғидан бир неча юз метр нарида жамлоқ барпо қилган.

Ўша қишлоқлик Ҳожи исмли киши жангарилар турли миллатларга мансублиги, орасида французлар ҳам борлиги, бўйи новчалиги, ёши ўттизни қоралаб қолгани ва ҳарбий кийимлар кийиб олганини айтди.

У жангарилар бу ерга Тожикистон орқали келганини билдирди.

Унинг қўшимча қилишича, ўша ерда июль ойида ҳибсга олинган француз ватандоши Афғонистондаги ИД сафларига қўшилиш ниятида эканини очиқлаган.

Жиҳод ватани

Афғонистон анча вақтдан бери чет эллик жангарилар эътиборини тортиб келади: ХХ асрнинг 80-йилларида мужоҳидлар шўро ишғолчиларига қарши жанг қилган бўлса, кейинчалик "Ал-Қоида" ушбу мамлакатдан бошпана топди.

Пентагон тарқатган маълумотларга кўра, айни дамда Афғонистондаги жангарилар сони 1000 кишидан ошмайди.

Аммо чет эллик жангарилар сонининг кун сайин ортиб бораётгани ИД "янги глобал ҳужумларни тайёрлаш учун ташқи амалиётлар масканини ташкил этишга уринаётгани"ни кўрсатади.

АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари раҳбари, генерал Жон Николсон ушбу ташкилотни тез орада "йўқ қилиш"га ваъда берди.

Апрель ойида Вашингтон ИДнинг Нангарҳордаги истеҳкомига “Бомбалар онаси” деб аталувчи бомбани ташлагани хабар қилинган эди.

Дарзоб тумани аҳолиси ҳукуматнинг у ерда кун сайин кўпайиб бораётган жангарилар билан умуман иши йўқлиги уларни хавотирга солаётганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG