Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:49

АҚШ президенти Трамп Осиёга 12 кунлик сафарини Япониядан бошлади


АҚШ президенти Доналд Трамп ва рафиқаси Мелания 5 ноябрь куни Токио шаҳри ғарбидаги Йокота ҳарбий-ҳаво базасида тантанали равишда кутиб олинди
АҚШ президенти Доналд Трамп ва рафиқаси Мелания 5 ноябрь куни Токио шаҳри ғарбидаги Йокота ҳарбий-ҳаво базасида тантанали равишда кутиб олинди

АҚШ президентиДоналд Трамп Японияга ташриф буюрди. Сал олдинроқ у президент учоғида журналистларга Осиё бўйлаб 12 кунлик сафари давомида Россия президенти Владимир Путин билан учрашмоқчи эканини маълум қилди.

Трампнинг учоғи 5 ноябрь куни Токиога Ҳавайидан етиб келди. У ўша ерда АҚШ қўшинлари билан учрашди ва 1941 йил 7 декабрь куни япон қўшинлари ҳужум қилган Пёрл Ҳарбор бандаргоҳини зиёрат қилди.

Трамп Осиёга сафари вақтида Путин билан учрашмоқчи эканини билдирди. У сафари доирасида Жанубий Корея, Хитой, Вьетнам ва Филиппинга ташриф буюради.

– Путин билан учрашмоқчимиз, – деди Трамп журналистларга. – Шимолий Корея масаласида бизга унинг ёрдами зарур. Яна бир қатор бошқа раҳбарлар билан ҳам музокаралар ўтказамиз.

Шимолий Корея “мамлакатимиз ва бутун дунё учун ёмон бошоғриқ бўлди ва биз ушбу муаммони ҳал этмоқчимиз”, дея қўшимча қилди у.

АҚШ ва Россия раҳбарлари 10-11 ноябрь кунлари Вьетнамнинг Дананг шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё – Тинч океани (АПЕК) форуми доирасида учрашиши мумкин.

Шимолий Кореянинг ядро қуроли буҳрони Трампнинг Осиё сафари чоғидаги музокаралари асосий мавзуси бўлиши кутилмоқда. Унинг муҳокамаси Япония бош вазири Синдзо Абэ билан учрашувдан бошланади.

Трамп ва рафиқаси Йокота ҳарбий-ҳаво базасида АҚШ ҳарбий хизматчилари билан учрашди. Ушбу базада тахминан 50 минг нафар ҳарбий хизматчи ўз бурчини ўтамоқда.

У ҳарбий хизматчилар вакиллари билан учрашуви чоғида Японияни “чин маънодаги шерик ва АҚШнинг энг муҳим иттифоқчиси” деб атади ҳамда АҚШ ҳарбий жиҳатдан ўта қудратли эканини айтиб ўтишни ҳам канда қилмади.

Президент нутқида Шимолий Кореяни эсламади, аммо ушбу мамлакат билан боғлиқ тангликка билвосита ишора қилди:

– Иттифоқчиларимиз билан бирга Америка жангчилари барча имкониятларимизни ишга солиб, мамлакатимизни мудофаа қилишга шай турибди. Ҳеч ким – на диктатор, на режим на бир бошқа мамлакат – Американинг қатъиятига шубҳа қилмаслиги керак, – деди Трамп ҳарбий хизматчиларга қарата.

Трамп Жанубий Кореяга ҳам ташриф буюриб, президент Мун Чже-ин билан музокара ўтказади.

У Шимолий Кореянинг ядро қуроли қуроли буҳронини ҳарбий воситалар эмас, дипломатик усуллар билан ҳал этиш тарафдоридир.

Трамп бир марта Муннинг саъй-ҳаракатларини “тажовузкор билан яраш-яраш сиёсати”деб атади ва Жанубий Корея ҳукумати амалдорлари ғазабини қўзғатди.

XS
SM
MD
LG