Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:06

АҚШ президенти сайлови: Қарангчи, ким келаяпти?


8 ноябрь куни ўтаётган АҚШда ўтаётган сайловда мамлакат президенти лавозими учун... камида 24 номзод курашмоқда. Улардан фақат 1 нафари – Либертариан партияси вакили Гэри Жонсоннинг исми 50 та штатнинг барчасида овоз бериш варақаларида қайд этилган.

Нью-Мексико штатининг собиқ губернатори Гэри Жонсон Либертариан партиясидан 2012 йилги президент сайловида ҳам президентликка номзод сифатида қатнашиб, сайловчиларнинг 1 фоизининггина овозини олгани ҳисобга олинса, унинг ва қолган 23 номзоднинг шанслари нақадар чекланганини тасаввур қилиш қийин эмас.

Шунинг учун икки асосий номзод: Демократлар партиясидан Ҳиллари Клинтон ва Республикачилар партиясидан Дональд Трамп билан яқинроқ танишинг.

Ҳиллари Клинтон

АҚШ собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Демократик партиянинг жорий йил июнида Филадельфия штатида бўлиб ўтган қурултойида Вермонт штатидан сенатор Берни Сандерс устидан ғалаба қозониб, президентликка номзод бўлди.

АҚШ экс-президенти Билл Клинтоннинг турмуш ўртоғи мамлакатдаги асосий икки партиядан биридан илк бор кўрсатилган аёл номзоддир.

Сайловолди кампанияси давомида Клинтон ўртаҳол америкаликлар даромадини оширишга, олий таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга, Барак Обама 2012 йили бошлаган соғлиқни сақлаш тизими ислоҳоти (“Обамакейр”) ни давом эттиришга ваъда берди.

Ҳиллари Клинтон Тошкентда Ислом Каримов билан, 2010 йил, 2 декабрь
Ҳиллари Клинтон Тошкентда Ислом Каримов билан, 2010 йил, 2 декабрь

Клинтон Россиянинг Украина ва Суриядаги ҳаракатлари масаласида муросасиз позицияда. Давлат котиби сифатида у Сурияда кескинроқ ҳаракат қилишга чақирган, лекин Обама томонидан қўллов топмаган эди.

Ҳиллари Клинтон Барак Обама президентлиги даврида Демократик партиянинг бирламчи сайловларида мағлубиятга учраганидан кўп ўтмай – 2009-2013 йилларда Давлат котиби лавозимида ишлади.

Клинтон 1947 йилнинг 26 октябрида Чикагода туғилиб ўсган, давлат мактабларида яхши баҳоларга ўқиган, турли тўгаракларга қатнашган.

1969 йили Уэлсли коллежида бакалавр даражасини, 1973 йили нуфузли Йэл университетида ҳуқуқшунослик доктори даражасини ҳимоя қилган.

Ҳиллари Клинтон Тошкентда ТИ вазири Владимир Норов билан, 2010 йилнинг 2 декабри
Ҳиллари Клинтон Тошкентда ТИ вазири Владимир Норов билан, 2010 йилнинг 2 декабри

1975 йили Ҳиллари Билл Клинтонга турмушга чиққан. 1992 йилгача у Билл Клинтон губернатор бўлиб турган Арканзас штати университетида ҳуқуқшунослик профессори бўлиб ишлаган.

1992 йили Билл Клинтон президент лавозимига сайлангач, оила Вашингтонга кўчиб ўтган.

Ҳиллари АҚШнинг Биринчи ледиси сифатида жуда фаол бўлган. 8 йил ичида 79 та давлатга сафар қилган, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга уринган.

2000 йили, Билл Клинтоннинг президентлик муддати охирида Ҳиллари Нью-Йорк штатидан сенаторликка сайланган ва 2006 йили қайта сайланган.

Ҳиллари ва Билл Клинтонларнинг бир қизи ва икки набираси бор.

Ўзбеклар учун кимнинг президент бўлгани маъқул?

АҚШ президенти лавозимига яна бир номзод, республикачи Дональд Трампнинг таржимаи ҳолига оид маълумотларга ўтиш олдидан сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан суҳбатни тингланг.

Камолиддин Раббимов
Камолиддин Раббимов

Президентни америкаликлар сайлаяптию лекин бутун дунё бу сайловни диққат билан кузатаяпти. Бунинг сабаби нимада?

Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трампларнинг таржимаи ҳолларидаги қайси нуқталарга эътибор қаратган бўлардингиз?

Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар учун бу икки номзоддан қай бири сайлангани маъқул?

Камолиддин Раббимовга шу саволларни бердик:

К. Раббимов АҚШ президенти лавозимига номзодлар ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:28 0:00
Бевосита линк

Дональд Трамп

Нью-Йорклик тадбиркор ва реалити-шоу олиб борувчиси Дональд Трамп жорий йил ёзида Республикачилар партиясининг бирламчи сайловларида ғалаба қозониб, президентликка номзод бўлгани кўпчилик учун кутилмаган воқеа бўлди.

Бетакаллуф миллиардер Республикачиларнинг Кливленд штатида бўлиб ўтган қурултойида бошқа 16 номзоддан ўзиб, ғолибликни қўлга киритди ва сиёсатшунослар ҳамда партия раҳбарларининг оғзини очиб қўйди.

Дональд Трамп
Дональд Трамп

Трамп илгари сиёсатга аралашмаган ва шунинг учун ҳам кўпчилик уни истеблишментга қарши номзод сифатида қабул қилмоқда. У ўз ҳарифларини теледебатларда ҳамда твиттерда ҳақоратомуз танқид қилиб келди.

Трампнинг сайловолди кампанияси “Американинг аввалги маҳобатини қайтарамиз”, деган шиор остида ўтди. У иш жойларини кўпайтиришга, солиқларни камайтиришга ваъда берди. Лекин у бу мақсадларга қандай етмоқчи эканлигини тушунтириб ўтирмади, қарашларини тез-тез ўзгартириб турди.

Трамп “қонун ва тартиб”ни кучайтиришни, нолегал иммиграцияга барҳам бериш учун АҚШ-Мексика чегарасида девор қуришни ваъда қилди.

Шунингдек, Трамп террористларни аниқлаш мақсадида мусулмон-иммигрантлар учун “ўта қаттиқ текширувлар” жорий этишга, ҳатто мусулмонларни, хусусан ўзбекистонликларни АҚШга киритишни тўла тақиқлаб қўйишга ваъда берди. Бироқ, кейинроқ бу фикридан воз кечди.

Ёши 70 га чиққан Трамп президент Барак Обамани кучсиз раҳбар, деб, унинг Сурия ва дунёнинг бошқа қайноқ нуқталаридаги сиёсатини нотўғри сиёсат, деб ҳисоблайди.

Нью-Йоркдаги "Трамп минораси".
Нью-Йоркдаги "Трамп минораси".

Айни пайтда Трамп Америкадан ташқарида нималар бўлаётганидан хабарсизлигини, хусусан, Қримни Россия қурол билан босиб олганини билмаслигини намойиш қилди.

Трамп Нью-Йоркда, бадавлат девелопер Фред Трампнинг оиласида туғилган. У “Нью-Йорк ҳарбий академияси” хусусий мактаб-интернатида, Бронксдаги Фордэм университетида, Пенсилвания университетининг Уортон бизнес мактабида ўқиган ва иқтисодиёт бакалаври даражасини олган.

Трамп армияда хизмат қилмаган. Вьетнам уруши чоғида ё талаба, ёки соғлиги туфайли урушга бормасликка изн олган.

1999 йили, отаси вафотидан сўнг, Дональдга йирик компания мерос қолди. Трампнинг корпорацияси дунё бўйлаб, асосан Нью-Йоркда осмонўпар бинолар ва казинолар қурган. Трампнинг компаниялари бир неча бор банкрот, деб эълон қилинган.

Ҳисоб-китобларга қараганда, 3–3,7 млрд. доллар пули бор Трамп The Apprentice (“Шогирд”) реалити-телешоуси бошловчиси сифатида ҳам танилган. 2004 йили бошланган мазкур телелойиҳани “NBC” телекомпанияси Трампнинг иммигрантларга нисбатан “ҳақоратомуз гаплари” учун ёпган.

Дональд Трамп 3 марта уйланган, 5 фарзанди ва 8 набираси бор.

XS
SM
MD
LG