Линклар

Шошилинч хабар
19 январ 2021, Тошкент вақти: 23:44

Арманистонда мухолифат лидери Никол Пашинян қўлга олинди

Арманистонда қарийб 10 кундан бери давом этаётган намойишлар етакчиси Никол Пашинян қўлга олиниши ортидан пойтахт Ереван марказий майдонига 22 апрель куни кечқурун ўн минглаб одамлар норозилик билдириш учун йиғилди. Пашинян бош вазир Серж Саргсян билан ўтган муваффақиятсиз музокаралардан сўнг 22 апрель кунги намойиш пайтида қўлга олинган эди. Айни пайтда унинг қаерда экани номаълум бўлиб қолмоқда. Полиция тарқатган расмий баёнотда Пашинян ва икки тарафдори ноқонуний намойишларни, такрорий огоҳлантиришларга қарамай, давом эттиргани учун воқеа жойидан "куч билан олиб кетилгани" айтилди. Полиция 22 апрель куни ҳам давом этган намойишларни тарқатиш учун шовқин соладиган гранаталардан фойдаланди.

Арманистонда қарийб 10 кундан бери давом этаётган намойишлар етакчиси Никол Пашинян қўлга олиниши ортидан пойтахт Ереван марказий майдонига 22 апрель куни кечқурун ўн минглаб одамлар норозилик билдириш учун йиғилди.

Пашинян бош вазир Серж Саргсян билан ўтган муваффақиятсиз музокаралардан сўнг 22 апрель кунги намойиш пайтида қўлга олинган эди. Айни пайтда унинг қаерда экани номаълум бўлиб қолмоқда.

Полиция тарқатган расмий баёнотда Пашинян ва икки тарафдори ноқонуний намойишларни, такрорий огоҳлантиришларга қарамай, давом эттиргани учун воқеа жойидан "куч билан олиб кетилгани" айтилди.

Полиция 22 апрель куни ҳам давом этган намойишларни тарқатиш учун шовқин соладиган гранаталардан фойдаланди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG