Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:39

Шавкат Мирзиёев ички ишлардан "Милициянинг ўзи жиноят қилиб турса, халқ дардини кимга айтсин?" деб сўради


Ўзбекистон милиция ходимлари.
Ўзбекистон милиция ходимлари.

Ўзбекистон президенти пайшанба куни ўтган селектор йиғилишида ички ишлар ходимларини танқид қилди.

“Ҳалол ишлайди, ноинсоф кетади”, -деб билдирди президент Мирзиёев 9 февраль куни ўтган селектор йиғилишида ички ишлар ходимларини назарда тутган ҳолда.

Президент: “Ички ишлар органларидан халқимиз бугунги кунда розими? Улар фаолияти замон талабларига мос келадими ёки йўқми?” деган саволни кун тартибига киритди.

Президентнинг кейинги сўзларидан маълум бўладики, ватандошлар бу саволларга “Йўқ”, деб жавоб беришлари мумкин.

-Ўтган йили 4518 нафар ходим, шундан 966 нафар ходим салбий ҳолатларга кўра ички ишлар идораларидан бўшатилган. Улардан аксарияти порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб ваколатлари доирасидан четга чиқиш каби жиноятларни содир этган. Бундай ҳолатда аҳоли орасида ички ишлар ходими обрўсини қандай қилиб ошириш мумкин? Қонун ҳимоячиларининг ўзи жиноят содир этса, оддий одам дардини кимга айтиши керак? –деди мирзиёев.

Президент ички ишлар тузилмалари аҳоли мурожаатлари ва шикоятларига жавоб беришда сускашлик қилаётганини, тезкор қидирув ишларини олиб боришда ходимларнинг малакасизлиги ва тажрибасизлигини, оператив структуралар ва тергов органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ўта заиф эканини таъкидлади.

Президентга кўра, бугунги кунда милициянинг 2819 таянч пункти ва 5867та профилактика инспектори мавжуд.

“Таҳлил натижалари уларнинг фаолияти бугунги кун талабларига жавоб бермаслигини кўрсатмоқда”, деди Мирзиёев.

Шундан келиб чиққан ҳолда президенгт тегшишли давлат идораларига бир қатор кўрсатмаларни берган. Мирзиёев ҳар пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича профилактика куни, деб эълон қилиш таклифини киритди.

"Мана шу кунлари прокурорлар ва ички ишлар бошқармалари бошлиқлари маҳаллий телеканаллар орқали чиқиш қилиб, бир ҳафта маобайнида содир этилган жиноятлар, уларнинг сабаблари, жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ҳақида маълумот бериши лозим”, -деди президент.

Ўзбекистон раҳбари милиция бугунги кун талабларига нақадар жавоб бера олиши масаласига эътибор қаратди.

“Инсон манфаатлари билан боғлиқ масалаларни кечиктирмасдан ҳал қилиш лозим бўлган бугунги кунда эскича фикрлаш, ишни эски “қолип”лар асосида ташкил қилиш, ўз бурчини элга хизмат тамойилига асосланиб эмас, балки шахсий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда бажариш каби амалиётлар давом этмоқда”, деб таъкидлади Мирзиёев.

Унинг айтишича, Ўзбекистонда ўғирлик ва товламачилик билан боғлиқ бўлган ҳар бир бешинчи жиноят фош этилмасдан қолмоқда.

Мирзиёев ички ишлар ходимлари жиноят ишларини объектив ва сифатли тарзда тергов қилиши, жиноят ҳаракатларига адолатли ҳуқуқий баҳо бериши шартлигини айтди.

Шунингдек, президент қидирувда юрган аксарият шахсларнинг қўлга олинмаётгани уларга жиноий қилмишларини давом эттиришга имкон бериши ва бу ғоят ташвишли ҳол эканини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG