Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:14

ФСБ яна тўрт кишини теракт содир этмоқчи бўлганликда айбламоқда (ВИДЕО)


Смоленскда ушланган муҳожир Ўзбекистон томонидан қидирувга берилгани айтилди
Смоленскда ушланган муҳожир Ўзбекистон томонидан қидирувга берилгани айтилди

ФСБ Москвада худкушлик содир этишга ҳозирланганликда айбланаётган яна 3 марказий осиёлик муҳожир ва бир россияликни қўлга олди. Рус махфий хизматларига кўра, қўлга олинган шахслар транспорт тизими ва савдо марказларида портлаш уюштиришга ҳозирланган, дея иддао қилмоқда.

ФСБ: Москвада "террорчилик амалларини" содир этишни режалаштирган 4 киши ушланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:50 0:00
Бевосита линк

ФСБ: Улар Москвада портлаш уюштирмоқчи эди!

ФСБ расмий сайтида келтирилган хабарга кўра, гўё Москва савдо марказларидаги ҳужумлар "террорчи-худкушлар" томонидан амалга оширилиши лозим бўлган.

- Махсус амалиёт давомида террорчилик гуруҳи аъзолари, жумладан: жиноятни содир этишга тайёрлаган куратор – Россия Федерацияси ҳудудида тақиқланган “Исломий давлат” террорчилик ташкилоти эмиссари, портлаш мосламаларини тайёрлаш бўйича мутахассис ва иккита “террорчи-худкуш” аниқланди ва қўлга олинди. Подмосковьеда портловчи моддалар ишлаб чиқариш ва ясама портлаш мосламаларини тайёрлаш бўйича лаборатория топилди ва зарарсизлантирилди, дейилади расмий хабарда.

ФСБнинг илова қилишича, гумонланувчилар Москва шаҳридаги транспорт ва савдо марказлари объектларида катта қувватга эга бомбаларни ҳаракатга келтиришга ҳозирлик кўрган.

Ушланганлардан уч нафари – Марказий Осиё минтақасидан, яна бири Россия ватандошлигига эга экани ҳам маълум қилинди.

Рус чекистлари ушланган шахсларнинг исми-шарифига оид бошқа маълумот берилмаслигини билдирди.

ФСБ бу терактлар ҳозирда Сурияда ўрнашиб олган ва халқаро қидирувда бўлган “Исломий давлат” тузилмаси раҳбарлари ва эмиссарлари Назаров Т.М. ва Ширинжонов А.М.-лар томонидан бошқарилганини очиқлади.

Смоленск вилоятида ҳам халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик ушланди

Озодлик хабар берганидек, шу йилнинг 3 апрелида Санкт-Петербург шаҳри метросида содир этилган портлаш натижасида Россия бўйлаб ФСБ, Ички ишлар ва Росгвардия кучлари томонидан “аксилтеррорчилик амалиётлари” авж олдирилди.

9 август куни Смоленск вилоятининг Вязма шаҳрида Ўзбекистон ватандоши экани айтилаётган яна бир шахс, Смоленск полицияси расмий хабарига кўра, тақиқланган террорчилик ташкилотларига аъзоликда айбланиб қўлга олинди.

Смоленск полицияси ишчилар ётоқхонасида олиб борилган махсус амалиётда олинган видеолавҳани тақдим этди.

Смоленск полицияси муҳожир йигит “миграция қонунчилигини бузган ҳолда яшаб келгани” сабабли махсус кучлар қизиқишини ўзига тортганини эълон қилди.

- Ҳозирда қидирувда бўлган шахс ҳибс этилди. Уни экстрадиция қилиш масаласи кўрилмоқда. ИИВ ва ФСБ бошқармаслари ушланган шахснинг Россия ҳудудидаги жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича махсус амалиётларни бошлаб юборди, деди Россия Ички ишлар вазирлигининг Смоленск вилояти бўйича бошқармаси расмийси Наталья Ивако.

Ўз исмини ошкор қилмасликни сўраган ички ишлардаги манбадан Озодлик экстрадиция қилиниши кутилаётган шахс Ўзбекистон томонидан қидирувга берилганини аниқлади.

Россия Федерал Хавфсизлик хизмати жорий йилнинг 28 июл куни Россиянинг шимолий пойтахти Санкт-Петербург шаҳрида "навбатдаги террорчиларни" ушлаганини хабар берилганди. 7 кишилик эканлиги айтилаётган бу гуруҳни ҳам ФСБ транспорт ва одамлар гавжум жойларда портлаш уюштиришга ҳозирлик кўрганликда айблади. Хусусан, махфий хизматлар иддаосича, муҳожирлар тезюрар “Сапсан” поезди тагига “тормоз бошмоғини” қўйиб, катта тезликда келаётган поездни ағдариб юбормоқчи бўлган.

Озодлик охирги пайтларда Россияда авж олиб кетган қама-қамалар ва террорчиликда айбланиб юзлаб марказий осиёлик муҳожирларнинг қўлга олинаётгани жараёнида Россия ФСБси ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларга танқидий назар билан қарашни тавсия қилади.

Россия Бош прокурори биринчи муовини Александр Буксман июл ойи охирларида Петербург метросидаги портлашдан ўтган 5 ой давомида Россияда 12-та теракт олди олинганини эълон қилди.

Озодлик бу давр мобайнида юзга яқин Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон макондошлари террорчилик, экстремизм ва Суриядаги тақиқланган ташкилотларга аъзоликда ва кўмак беришда айбланиб қўлга олингани тўғрисида хабар бериб келмоқда.

XS
SM
MD
LG