Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:28

Болгария тележурналисти коррупция ҳақидаги кўрсатувидан сўнг ўлдириб кетилди


Виктория Маринова
Виктория Маринова

Болгариянинг Русе шаҳрида тележурналистнинг жонсиз танаси топилди. Ҳокимият идоралари унинг ўлими тасодифийми-йўқлиги, журналистлик фаолияти билан боғлиқлиги эҳтимолини аниқлаш учун тергов ўтказяпти.

Ҳукумат вакиллари 7 октябрда Русе шаҳридаги истироҳат боғидан бир кун олдин жасади топилган Виктория Маринова зўрланганини ҳам айтмоқда.

Болгария ички ишлар вазирлигининг Руседаги вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Илян Энчевнинг матбуот конференциясида маълум қилишича, бир киши 6 октябрда Русе шаҳридаги истироҳат боғида сайр қилиб юрганида аёл кишининг жасадини кўриб қолган. Дунай дарёси бўйидаги ушбу шаҳар Руминия билан чегарада жойлашган.

Унинг айтишича, аёл кишининг жасадини шу вақтнинг ўзида таний олмаган, ёнида телефони ҳам йўқ экан. Шахсий буюмлари йўлакда сочилиб, битта пойабзали эса жасаддан бир неча метр нарида ётган бўлган.

Маҳаллий прокурор Георги Георгиевнинг жарналистларга хабар қилишича, аёлнинг ёнидан қўл телефони, автомобили калити, кўзойнаги ва айрим кийимлари топилмаган.

Маринова “бошига етказилган жароҳат ва бўғиш оқибатида ўлган”, деди у.

ОАВ ички ишлар вазири Младен Маринов тележурналист ўлдирилишидан олдин зўрланганини айтди.

Георгиев терговчилар турли тахминларни, яъни Маринова тасодифий жиноят жиноят қурбони бўлгани ёки фаолияти билан боғлиқ ҳужумга учраганини аниқлаш устида иш олиб боряпти. У журналистларнинг тележурналист зўрлангани ҳақидаги саволига жавоб беришдан бош тортди.

Маринова ишлаган TVN хусусий телевидениесидаги ҳамкасби RFE/RL (Озод Европа/Озодлик радиоси) мухбирига унинг ўлганини тасдиқлади, аммо телеканал шу муносабат билан расмий баёнот бериши ёки бермаслиги ҳақида бирор нарса дейишни истамади.

Тележурналистика фахрийси Маринова узоқ йиллардан бери турмуш тарзига тағишланган шоуга бошловчилик қилар, шу билан бирга TVN бошқаруви аъзоси ҳам эди.

У бир неча ой олдин “Детектор” деб аталган суриштирув дастурига бошловчилик қила бошлади. Журналистнинг энг сўнгги кўрсатувидан ЕИ маблағларини ноқонуний сарфлаган хусусий компаниялардаги тахминий коррупция ҳақидаги интервьюлар жой олган эди.

Гарчи Маринованинг ўлими профессионал фаолиятига боғлиқ экани ўша заҳотиёқ аниқланмаган бўлса-да, Европадаги ташкилотлар ташвиш изҳор қила бошлади.

Масалан, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Матбуот эркинлиги идораси ва қароргоҳи АҚШда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Болгария ҳокимият идораларини ишни тўлиқ тергов қилишга чақирди.

XS
SM
MD
LG