Линклар

Шошилинч хабар
22 январ 2021, Тошкент вақти: 18:51

Трамп маслаҳатчиси Россия мудофаа вазири билан учрашди


АҚШнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон (чапда) 23 октябрь куни Москвада Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашди.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Россия президенти Владимир Путин билан кутилаётган учрашуви олдидан ушбу мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу билан музокара ўтказди.

Унинг Москвага сафари президент Доналд Трампнинг АҚШ билан Россия ўртасидаги ядро қуроллари бўйича муҳим битимдан чиқиш ҳақида огоҳлантиргандан сўнг юзага келган танг вазиятда ўтмоқда.

Болтон икки кунлик сафарини 23 октябрь куни Путин билан учрашгандан сўнг якунлайди.

Кеча у россиялик ҳамкасби Николай Патрушев билан музокара ўтказди, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан тушлик қилди.

Болтоннинг айтишича, ушбу суҳбатлар чоғида у АҚШнинг 1987 йил имзоланган “Ўртача узоқликдаги ядро кучлари” (ЎУЯК) шартномасидан чиқиш режаси борлигини муҳокама қилган.

Болтон музокаралардан сўнг Россиянинг “Коммерсант” газетасига берган интервьюсида Қўшма Штатлар мазкур битимдан Россия уни бузаётгани учун чиқмоқчи эканини айтди.

Бундан ташқари, маслаҳатчига кўра, Вашингтон шартномага риоя қилиб турган пайтда Хитой, Эрон ва Шимолий Корея сингари мамлакатлар унда тақиқланган қуролларни бемалол ишлаб чиқармоқда.

Хитой ҳеч қачон ЎУЯК шартномасига қўшилмаган.

Уни Совет Иттифоқи парчаланиб кетишидан 4 йил йил олдин АҚШ президенти Роналд Рейган ва СССР раҳбари Михаил Горбачёв имзолаган эди.

Трамп энди Хитой ҳам ушбу шартномиага қўшилиши керак, деб ҳисоблайди.

АҚШ президентининг мазкур баёноти Европа Иттифоқи раҳбариятини хавотирга солиб қўйган кўринади.

Биз АҚШ билан Россия шартномани сақлаб қолиш, унинг тўлиқ ва ишончли бажарилишини таъминлаш учун конструктив мулоқотни давом эттириши керак, деб ҳисоблаймиз, чунки бу Европа ва глобал хавфсизлик учун муҳим аҳамиятга эга, − деди Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат масалалари бўйича комиссари Федерика Могеренининг матбуот котиби Мая Котсиянчич.

“Стратегик барқарорлик”

Россиялик сиёсатчилар АҚШнинг ушбу шартномадан чиқишини “хавфли” деб ҳисобламоқда, чунки бу Россияни ҳам кучлар мувозанатини тиклаш учун харакат қилишга мажбурлаши мумкин.

Болтон “Коммерсант”га берган интервьюсида Қўшма Штатлар Россиянинг шартномани бузаётганидан ва Хитойнинг ўртача узоқликдаги ракеталарни ишлаб чиқариш қуввати ўсиб бораётганидан хавотирга тушаётганини билдирди, лекин Москва буни рад этмоқда.

Хитой Қўшма Штатларнинг шартномадан чиқиш тўғрисидаги баёнотини танқид қилди ва шартномадан чиқишдан олдин “яхшилаб ўйлаб кўриши кераклиги”ни айтди.

Шартномадан бир томонлама чиқиш кўп томонларга салбий таъсир ўтказади. АҚШнинг шартномадан бир томонлама чиқиши учун айбни Хитойга ағдариш бутунлай хатодир. Барча тегишли тарафлар қийинчилик билан эришилган ютуқларни ҳурматлашига умид қиламиз ва у кўп йиллик оғир меҳнат натижасидир. Умид қиламизки, Қўшма Штатлар масалани мулоқот ва музокара орқали ҳал қилади ва бирор иш қилишдан олдин олдин уч марта ўйлаб кўради, − деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳуа Чунйинг.

Мудофаа экспертлари Россия билан АҚШ шартномага асосан 2700 га яқин қисқа ва ўртача узоқликдаги ракеталарни йўқ қилганини, аммо бу пайтда Хитой худди шундай қуролларни ишлаб чиқариш қобилиятини ошириб борганини айтмоқда.

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг сиёсий тараққиёт масалалари бўйича собиқ етакчи директори Стивен Сестанович, “Хитой билан Қўшма Штатлар ўртасидаги ҳарбий рақобат яқин йилларда Пентагон олдида турган бош масала бўлиб қолади”, деди.

Расмий Вашингтон Россия кўп йиллардан бери шартномага зид равишда 9M729 деб аталувчи ядро қуроли элтувчи ракеталар тизимини ишлаб чиқаётганини айтмоқда.

“Янги туртки”

Россия АҚШ айбловларини рад этиш билан бирга ушбу мамлакатнинг Европадаги ракетадан мудофаа тизимлари шартномага зид эканини иддао қилмоқда, аммо АҚШ ҳам бу айбловни тан олмаяпти.

Шойгу Болтон билан учрашуви чоғида бу “Россия-Америка муносабатларини барқарорлаштиришда янги туртки беришида”га умид билдирди.

Болтон эса “Коммерсант”га интервьюсида Патрушев билан Трамп ва Путиннинг янги учрашувини ўтказиш масаласини муҳокама қилганини айтди. У бу учрашув Париж ва Буэнос-Айресдаги халқаро йиғинлардагидан фарқли алоҳида ва тўлақонли бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

XS
SM
MD
LG