Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:38

50 йил олдин ўзини ëқиб юборган чехиялик талаба Ян Палах бўйсунмаслик рамзи бўлиб қолмоқда

1969 йил 16 январ куни Ян Палах 1968 йил августда Чехохловакияга Совет армиясининг бостириб кирганига норозлик сифатида ўзини ëқиб юборди. 20 яшар талаба орадан уч кун ўтиб вафот этди.

Палахнинг дафн маросими Совет Иттифоқининг Прага баҳори ислоҳотларини йўқ қилишига қарши намойишларга айланиб кетди.

Палах ортидан яна икки талаба Ян Зайиц ва Эвзен Плоцек ҳам ўзларини ëқиб юборишди. Бундай ҳолатлар яна бошқа коммунист мамлакатларга ҳам кузатилди.

1989 йилда Палахнинг ўлимига 20 йил бўлиши муносабати билан бўлган йиғилиш кейинчалик коммунист режимга қарши намойишларга айланиб кетди.

Бу кейинчалик бошланиб кетган ва Чехословакия коммунист режимини ағдарган Бахмал инқилобининг хамиртуруши бўлиб хизмат қилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG