Линклар

Шошилинч хабар
28 январ 2021, Тошкент вақти: 20:23

Ўзбекистоннинг 3 ҳудудида долларга савдо қилишга рухсат берилиши кутилмоқда


Эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ)да чет эл валютасида ҳисоб-китоб ва тўловларни амалга оширишга рухсат берилади, шунингдек, бу зоналар иштирокчиси бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар-резидентлар ҳам ўз товарлари ва хизматларини ЭИЗ иштирокчиларига чет эл валютасига сотиш ҳуқуқини олади.

Бу меъёр Вазирлар Маҳкамасининг ЭИ зоналарда махсус валюта режимининг амал қилиш тартибига оид низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасида назарда тутилган.

Қарор лойиҳаси Ўзбекистон ҳукуматининг маъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Яхши янгилик

Ўзбекистон ҳукуматининг собиқ мулозими, Остонадаги Евроосиё университети доценти, иқтисодчи Сапарбой Жубаевнинг айтишича, қабул қилиниши кутилаётган қарор яхши янгиликдир.

- Дастлабки яхши янгилик – Эркин иқтисодий зоналардаги корхоналарнинг ўзи ишлаб топган валютага ўзи эгалик қила олишидир. Бундай зоналардан ташқаридаги корхоналар эса, валюта тушумларини Марказий банкка мажбуран сотиши лозим. Улар орасида 100%, 50%, 25% ини сотадиганлари бор, деди мутахассис.

Қабул қилиниши кутилаётган ҳужжатга биноан ЭИ зоналар иштирокчилари зона ичида бир-бири билан ўзаро тузилган шартнома ва контрактлар асосида ҳисоб-китобларни ва тўловларни чет эл валютасида амалга ошириши мумкин.

ЭИ зоналар иштирокчиларининг савдодан, шу жумладан товарлар экспортидан тушган чет эл валютасидаги пуллари мажбурий тарзда уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобларига туширилажаги айтилган қарор лойиҳасида.

ЭИ зоналардан ташқаридаги ўйинчилар учун яхши янгилик йўқ

Қарор лойиҳасида ЭИ зоналар иштирокчиси бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар-резидентлар ҳам ўз товарлари ва хизматларини ЭИЗ иштирокчиларига чет эл валютасига сотиш ҳуқуқини олажаги назарда тутилган.

Лекин бундай субъектлар учун, Сапарбой Жубаевнинг фикрича, яхши янгилик йўқ.

- Ташқаридаги субъектлар Эркин иқтисодий зонадагилар билан савдо қилиши мумкин, лекин улар туширган валютасини мамлакат учун умумий тартиб бўйича ишлатади. Валютасининг 50 фоизини ёки ҳаммасини Марказий банкка сотади, чунки улар Эркин иқтисодий зонада эмас, деди иқтисодчи.

Сўми конвертацияланмайдиган мамлакатда ЭИ зоналар

Ўзбек сўми конвертацияланмаслиги мамлакат мустақилликка эришганидан буён ҳал қилинмай келаётган муаммодир ва бу ҳолат маҳаллий тадбиркорлар олдида ҳам, чет эл инвесторлари учун ҳам катта тўсиқ бўлиб келаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ечимини кутаётган бу муаммо оқибатида шу кунда бутун мамлакат аҳолиси дори-дармонсиз қолиш хавфи остида қолгани тўғрисида Озодлик ноябрнинг охирида хабар қилган эди.

Эркин иқтисодий зона нима?

Бу савол жавоби 1996 йилнинг 25 апрелида президент Каримов имзолаган ва 2009 йилда таҳрир қилинган “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонунда бундай берилган:

“Эркин иқтисодий зона — минтақани жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун мамлакат ва чет эл капиталини, истиқболли технология ва бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсадида тузиладиган, аниқ белгиланган маъмурий чегаралари ва алоҳида ҳуқуқий тартиботи бўлган махсус ажратилган ҳудуддир.

Эркин иқтисодий зона ҳудудида юридик шахслар ва фуқаролар (жисмоний шахслар) хўжалик, молиявий ва бошқа фаолиятнинг исталган турлари билан шуғулланишига йўл қўйилади, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ман этилган фаолият турлари бундан мустасно”.

Ҳозир учта...

Шу кунда Ўзбекистонда учта эркин иқтисодий ҳудуд – 2008 йилда тузилган Навоий вилоятидаги "Навоий", 2012 йилда ташкил топган Тошкент вилоятидаги "Ангрен" ва 2013 йилда тузилган Жиззах вилоятидаги "Жиззах" иқтисодий зоналари фаолият кўрсатиб келмоқда.

...яна учтаси ташкил этилади

Жорий йил 4 ноябрида Ўзбекистон бош вазирининг ўша кунлардаги биринчи ўринбосари Рустам Азимов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгашининг Бишкекда бўлиб ўтган йиғилишида мамлакатда яна учта: Фарғона вилоятида "Қўқон", Самарқанд вилоятида "Ургут" ва Бухоро вилоятида "Ғиждувон" Эркин иқтисодий зоналари барпо этилажаги тўғрисида баёнот берди.

Азимовга кўра, бу иқтисодий зоналар зиммасига маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш, давлат бюджетига тушумни ошириш ҳамда хориж сармояларини жалб қилиш юклатилади.

Мирзиёевнинг фармони

Эркин иқтисодий зоналарга оид яна бир ҳужжатни 2016 йилнинг 26 октябрида Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаган эди.

"Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармон Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни тўғридан-тўғри жалб қилиш, янги юқори технологик ишлаб чиқариш майдонларини кенгайтириш учун шароитларни яратиш ҳамда маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида қабул қилингани айтилган.

Бутун Ўзбекистонни Эркин иқтисодий зонага айлантириб қўйса бўлмайдими?

Анойининг шу ва бошқа саволларига Ўзбекистон ҳукуматининг собиқ мулозими, Остонадаги Евроосиё университети доценти, иқтисодчи Сапарбой Жубаевнинг жавобларини тингланг:

Иқтисодчи Сапарбой Жубаев Ўзбекистондаги ЭИ зоналар тўғрисида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:58 0:00
Бевосита линк

Шарҳларни кўринг (1)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG