Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:57

К. Йўлдош: Эрдўғонни моҳир стратег бўлган яна бир сафдоши тарк этди


Туркия Бош вазири Аҳмат Довутўғли ўз лавозимидан истеъфо берганини маълум қилди. У партия раҳбарлиги ва бош вазирлик лавзимидан кетиши "Адолат ва тараққиёт" ​партияси истиқболи учун яхши ўзгариш бўлади, деган қарор келганини айтди. Аммо, маҳаллий ва Ғарб матбуотига кўра, у президент Ражап Тоййип Эрдўғон билан юзага чиққан сиëсий зиддият ортидан кетишга қарор қилган.

Пайшанба куни тушдан кейин матбуот анжумани ўтказган Аҳмат Довутўғли бош вазирлик ва "Адолат ва тараққиёт" партияси раислигига бошқа номзодини қўймаслигини ҳам билдирди ва шундай таъкидлади:

"Сафдошларимиз ва жумҳуриятимиз раҳбари билан мулоқотлардан сўнг, партия бирлиги ва баробарлиги учун, сафдошлар ўзгарганидан кўра, бош вазир ўзгаргани яхшироқ, деган қарорга келдим. Шуни яна бир бор таъкидлайманки, мен партиямиз учун берган сўзим ва жумҳуриятимиз раҳбари билан ўзаро аҳдимизга содиқ қоламан. У кишининг оиласи менинг оиламдир, у кишининг обрўси - менинг обрўйимдир. Бирор киши менинг номимдан фойдаланиб, ўртага фитна солишга уринмасин!" деди.

Туркиялик сиёсатчи ва кузатувчилар бу воқеани Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳамда унинг партияси учун катта йўқотиш сифатида баҳоламоқдалар.

Ғарбда ислоҳотчи сифатида обрў қозонган Аҳмат Довутўғлининг ҳокимиятдан кетиши Анқаранинг ЕИ ва АҚШ билан муносабатларида ҳам янги мураккабликлар юзага чиқариши мумкин.

Мустақил таҳлилчилар, Довутўғлининг истеъфога кетиш қарорини, президент Эрдўғоннинг Туркия ҳаëтида тобора якка ҳокимга айланиб бораëтгани,танқид ва ўзгача фикрни қабул қилмай қолганининг яна бир натижаси сифатида талқин этмоқдалар.

Шу кунда Истанбулда яшаётган ўзбекистонлик журналист Камолиддин Йўлдош ҳам бу фикрларга қўшиларкан, Довутўғлини Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Ақаевга қиёслади:

- Довутўғли ҳам худди Ақаев каби олим одам. Бундан ташқари, бу киши моҳир стратег ҳам. У кишининг "Стратегик теранлик" номли китоби жуда яхши ёзилган. Бу кишининг бош вазирлигида Туркия ўз қўшнилари билан жиддий можароларга кирмади, ҳатто Арманистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Менимча, бу кишининг ҳокимиятдан кетишига Эрдўғоннинг кейинги йилларда ўзгариб бораётган сиёсати сабаб ва бу киши ана шу сиёсатга норозилигини намойишкорона тарзда билдирди, - дейди Камолиддин Йўлдош.

Қуйида у киши билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

К.Йўлдош: Эрдўғонни моҳир стратег бўлган яна бир сафдоши тарк этди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:21 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG