Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:35

Жамала "Евровидение" қўшиқ танловида ғолиб чиқди


Жамаланинг ғалабаси келгуси йилда бўлиб ўтажак танловга Украинанинг мезбонлик қилишини англатади
Жамаланинг ғалабаси келгуси йилда бўлиб ўтажак танловга Украинанинг мезбонлик қилишини англатади

Украиналик санъаткор Жамала 61-бор ўтказилган Европанинг энг йирик телевизион кўрсатуви - "Евровидение" қўшиқ танловида ғалаба қозонди.

Бу йилги "Евровидение" қўшиқ танлови Россия ва Украина орасидаги кескинлик манзарасида кечди.

Қрим татар миллатига мансуб 32 яшар Жамала 15 май куни эрта тонгда - Европа бўйлаб ҳакамлар ва томошабинлар берган овоз натижаларига кўра - энг кўп бал тўплаб, ғолиб дея эълон қилинди.

Швеция пойтахти Стокгольмда ўтказилган гранд финалда Австралия ва Россия иккинчи ва учинчи ўринни эгаллади.

Бу йил танловда Россияни Сергей Лазарев "Ягонамсан" қўшиғи билан тамсил этди.

"Евровидение" танловида Россияни Сергей Лазарев тамсил этди.
"Евровидение" танловида Россияни Сергей Лазарев тамсил этди.

Жамала қрим татарларнинг 1944 йилда Марказий Осиёга бадарға этилишига бағишланган "Мен бу ерда яшай олмадим" қўшини тақдим этди.

Жамала қрим татарларнинг 1944 йилда Марказий Осиёга бадарға этилиши ҳақидаги “Мен бу ерда яшай олмадим“ қўшиғи билан қатнашди.
Жамала қрим татарларнинг 1944 йилда Марказий Осиёга бадарға этилиши ҳақидаги “Мен бу ерда яшай олмадим“ қўшиғи билан қатнашди.

Финал босқичга етиб борган 26 санъаткор ижросидаги шоу кўрсатув Европа, Хитой, Австралия, Янги Зеландия ва Қўшма Штатлардан 200 миллион томошабинга ёйинланди.

Мукофотни оларкан Жамала “барчага тинчлик ва севги” исташини айтди.

"Қўшнилар овози"

“Евровидение” танловида доим қўшнилар овози муҳим бўлиб келган.

Томошабинлар қўшиққа эмас, давлатнинг сиёсий мавқеси ва географик жойлашувига қараб овоз бериши кўп йиллардан буён танқид қилиб келинади.

Украина бўхронидан олдин Россия ва Украина доим бири бирларига энг баллни бериб келишган.

2004 йилда “Ёввойи рақс” қўшиғи билан “Евровидение” танлови ғолиби бўлган украиналик Руслана Россиядан энг юқори 12 баллни олгани кўпчиликнинг ёдида.

Руслана 2004 йилда “Ёввойи рақс” қўшиғи билан “Евровидение” танловида ғалаба қилганди.
Руслана 2004 йилда “Ёввойи рақс” қўшиғи билан “Евровидение” танловида ғалаба қилганди.

2008 йилда россиялик хонанда Дима Биланнинг "Евровидение" танловида ғолиб чиқишида украиналикларнинг овози муҳим рол ўйнаганини ҳам кўпчилик унутмаган бўлса керак.

Дима Билан 2008 йилги танловда Украинадан энг юқори 12 баллни олганди.

Россиялик Дима Биланнинг муваффақияти сабаб "Евровидение" танлови 2009 йилда Москвада бўлганди.
Россиялик Дима Биланнинг муваффақияти сабаб "Евровидение" танлови 2009 йилда Москвада бўлганди.

1956 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинадиган қўшиқ танловида Европанинг 46 давлатидан қўшиқчилар қатнашади.

Украина президенти Петро Порошенко Жамаланинг “ишониб бўлмас ижроси ва ғалабаси”ни олқишлади.

Украина 2004 йилдан буён иккинчи бор ғалабага эришди.

Жамаланинг ғалабаси Украинанинг келгуси йилда бўлиб ўтажак танловга мезбонлик қилишини англатади.

Ўзбекистонлик таниқли санъаткор Абдулазиз Карим "Евровидение" танловида Жамала ғалабаси ўринли бўлганини айтди.

Абдулазиз Карим билан суҳбатни тингланг.

"Евровидение" танлови ҳақида Абдулазиз Карим билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:15 0:00
Бевосита линк


XS
SM
MD
LG