Линклар

Шошилинч хабар
26 сентябр 2018, Тошкент вақти: 10:03

Фарҳод Иноғомбоев:Ўзбекистон ҳам евробонд чиқаришни камида $500 миллиондан бошлаши керак!


Фарҳод Инағомбоев

АҚШдаги молиявий янгиликларни ëритувчи Bloomberg агентлиги мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон Молия вазири Жамшид Қўчқоров¸ жорий йил давомида Тошкент ҳукуматининг 300 миллион долларгача қийматдаги евробондни сотувга чиқаришни режалаëтганини билдирди.

Қўчқоровнинг агентликка айтишича¸ мамлакатни хориж инвестициясига очиш мақсадида Тошкент ҳукумати АҚШдаги Citigroup Inc. билан Ўзбекистоннинг мустақил кредит рейтингини белгилаш бўйича меморандум имзолаган.

Ню-Йоркдаги Oppenheimer сармоя банкининг ривожланаëтган бозорлар бўйича етакчи мутахассиси Фарҳод Инағомбоев¸ бу жарëннинг бошланганини Ўзбекистонни жаҳон молия тизимига қўшиш йўналишида қўйилган жуда муҳим қадам деб баҳолади.

Ўтган йили Тожикистон ҳукуматининг ярим миллиард долларлик евробондни сотувга чиқариш жараëнида бевосита қатнашган ўзбекистонлик молиячи¸ Ўзбекистон ҳукумати учун ҳам¸ сармоядорларга жозибасини кучайтириш ва процент ставкасини арзонлаштириш учун бу қадамни камида 500 миллион доллардан бошлашни тавсия этди.

Фарҳод Иноғомбоев:Ўзбекистон ҳам евробонд чиқаришни камида $500 миллиондан бошлаши керак!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:00 0:00
Бевосита линк

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG