Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилоятида маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Хоруғдаги намойиш иштирокчиларига қарши резина ўқлар ва кўздан ёш сиздирувчи газ қўллаган. Хабарларга кўра¸ ҳодиса чоғида бир киши нобуд бўлган, уч киши тан жароҳати олган.
Тожикистон: Намойиш куч билан тарқатилди, бир киши ўлди, уч киши яраланди