Линклар

Шошилинч хабар
13 октябр 2024, Тошкент вақти: 13:27

Поезд устида селфи тушмоқчи бўлган ўсмирларни ток урди


Фарғона вилояти Учкўприк туманида поезд вагонлари устида селфи тушмоқчи бўлган икки ўсмирни 27 минг вольтли ток урди.

“Sevimli” ТВ орқали эфирга узатиладиган “Zamon” дастури хабарига кўра, бахтсиз ҳодиса 17 сентябрь куни соат 13:00 атрофида содир бўлган.

Терговга қадар текширувда аниқланишича, Бувайда туманига қарашли 1-мактабнинг 8- ва 10-синф ўқувчилари (жами уч киши) қўшни Учкўприк туманидаги Қақир темирйўл бекатига келиб, тақиқланган ҳудудга кирган.

Ўсмирлар бекатда турган буғдой ташувчи вагоннинг устига чиқиб, селфи тушмоқчи бўлган вақтида уларнинг икки нафарини юқори кучланишли электр токи урган.
Турли даражада тан жароҳатлари олган ўқувчилар шифохонага ётқизилган.

Танасининг 65 фоизи куйган ўсмир жонлантириш бўлимида қолаётгани, нисбатан енгил жароҳатланган шериги даволаниш учун уйига ўтказилгани айтилмоқда.

Ўтган йил 20 сентябрь куни Тошкентда ҳам худди шундай ҳодиса рўй берган. “Ҳамза” темирйўл бекатидаги поезд вагони устига чиқиб, суратга тушмоқчи бўлган 18 ёшли йигитни 27 минг вольтли ток урган. Тананинг 98 фоиз куйиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган йигитнинг кейинги тақдири маълум эмас.

XS
SM
MD
LG