Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 13:33

Ўзбекистонни тарк этган имом: "Мирзиёев айтади, аммо давлат одамлари диний эркинликларни хоҳлашмайди" (ВИДЕО)


Тошкент шаҳридаги "Омина" жоме масжиди собиқ имоми Фазлиддин Парпиев

Ўзбекистон Бош прокуратурасида "Омина" масжидининг собиқ имоми Фазлиддин Парпиевга нисбатан "жиноий таъқиб мавжуд эмас".

Бош прокуратура айни маълумотни 32 яшар Фазлиддин Парпиев Ўзбекистонни тарк этганини эълон қилган куни тарқатди.

19 декабрда Парпиев “Facebook”орқали видеомурожаат билан чиқиб, хотини ва икки ёш фарзанди билан Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлганини маълум қилди.

- Юртни тарк этиб, чиқиб кетдим. Шунга мажбур бўлдим. Ишоралар, баъзи бир нарсалар .. Орқага қараб умид қиладиган нарса камроқ қолди, яъни кўпроқ олдинга юриш керак. Шу тинчроқлиги равшан бўлиб қолди. Жонимни сақлаш, оиламни сақлаш. Бўлди бу ёғига менинг қўлимдан кўп нарса келмайди. Демак, мен "Аллоҳим ўз ҳимоясига олмаса қийин бу ёғига" дедим ва чиқиб кетдим, - деди бу чиқишида Фазлиддин Парпиев.

Озодлик собиқ имоми Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан "сиёсий постлар ёзмаслик" ҳақида огоҳлантирилиши ортидан Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлгани ҳақида хабар тарқатди.

Бош прокуратура Фазлиддин Парпиев билан, ҳақиқатан ҳам, "миллатлараро ва диний муносабатларни тартибга солувчи норматив хужжатлар талаблари борасида суҳбат ўтказилди", дея маълум қилди.

Прокуратурага кўра, бундай суҳбатнинг ўтказилишига Фазлиддин Парпиевнинг “Facebook” ижтимоий тармоғида “Соқол қўйсангиз русчани ҳам ўрганиб олинг” номли мақоласига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитаси билдирилган хулоса асос бўлган.

Хулосага кўра, "Мамлакатимизда кўп миллат ва элат истиқомат қилишини инобатга олинса, бу каби бир миллатдан иккинчисини устун қўйиш юртимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувликка раҳна солиши ҳамда юртимиздаги ижтимоий вазият ва олиб борилаётган ислоҳотларга шубҳа билан қараш, нохолис кайфиятни уйғотиш, аҳоли орасида тушунмовчиликлар келтириб чиқариши мумкин."

Аммо, “Парпиевга нисбатан жиноий таъқиб мавжуд эмас, шу нуқтаи назардан унинг мамлакат худудидан чиқиши масаласи назоратимиз доирасида эмас," дея билдирди Бош прокуратура.

Фазлиддин Парпиев 7 сентябрь куни президент Мирзиёевга видоемурожаат билан чиқиб, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларини фуқароларининг диний эркинликларини поймол этаётганликда айблаган ва бир кун ўтиб ишдан ҳайдалган эди.

20 декабрда Озодлик Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлганини айтган Фазлиддин Парпиевни видеосуҳбатга чорлади ва ундан дастлаб Бош прокуратура тарқатган хабарга муносабатини сўради.

"Мирзиёев айтади, аммо давлат одамлари диний эркинликларни хоҳлашмайди"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:51 0:00

Шарҳларни кўринг (16)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG