Линклар

Шошилинч хабар
09 май 2021, Тошкент вақти: 12:41

75 йил олдин: Молотов-Риббентроп пакти

Совет Иттифоқи ва фашист Германияси 1939 йил 23 август куни Москвада ўзаро ҳужум қилмаслик тўғрисида пакт имзолади. Пакт сентябр ойида Германия ва Совет Иттифоқининг Полшага ҳужум қилиши ва Иккинчи жаҳон уруши бошланишига йўл очиб берди. Молотов-Риббентроп пакти ўлароқ маълум бўлган бу келишув Гитлерга Совет Иттифоқи аралашувидан қўрқмаган ҳолда Полшага бостириб кириш имконини берди. Айни пайтда Гитлер ва Сталин Марказий ва Шарқий Европани "таъсир доирасига" ажратувчи яширин протокол тузди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG