Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2021, Тошкент вақти: 10:29

Она ИИВ ходимларини 24 яшар ўғлини уриб, ногирон қилганликда айбламоқда (ВИДЕО)


Зокир Йўлдошев.

Қорақалпоғистонлик Гулхон Нуруллаева Озодликка мурожаат қилиб, унинг 24 яшар ўғли кеч соат 10 дан кейин юрганларни текширган Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан аëвсиз калтаклангани ва оқибатда ногирон бўлиб қолганидан шикоят қилди.​

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:30 0:00
Бевосита линк

Нуруллаеванинг айтишича, у 2018 йилнинг 8 мартида содир бўлган бу воқеа тўғрисида туман даражасидаги ҳуқуқ тизимларидан то Бош прокуратура ва президент қабулхонасигача тинимсиз ëзган, адолат истаб Тошкентга мунтазам қатнаган, лекин натижа бўлмагач Озодликка мурожаат қилди.

Нуруллаева ўз иддаоларига далил сифатида ўғлининг бир неча милиция ходими томонидан автобус полига ëтқизиб тепкиланаëтгани акс этган қисқа видеони тақдим этди.

ИИБ ходимлари Зокир Йўлдошевни калтакламоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:24 0:00

Беруний туман ички ишлар бўлимига олиб кетилаëтганлардан бири томонидан олинган бу видеода калтакланган йигит¸ Нуруллаеванинг айтишича¸ унинг 24 яшар ўғли Зокир Йўлдошевдир:

- Ўғлим 8 март куни 4-5 дўсти билан байрам қилиб ўтирганида мелисалар келиб¸ буларни ҳайдаган. Ўғлим ўртоғи билан чиқиб кетаëтиб¸ ўзаро гаплашиб¸ кулишган. Шунда улар бизнинг устимиpдан кулдинг¸ деб буни калтаклашни бошлаган. Мажбурлаб автобусга тиқмоқчи бўлганда¸ ўғлим қаршилик қилмоқчи бўлган¸ қўлимни қўйиб юбор¸ деб қичқирган. Улар беш-олтилашиб¸ уни ўша жойнинг ўзида ерга йиқитиб¸ урган. Автобусга чиққанидан кейин ҳам роса уришган. Лекин энг ëмон калтаклаш ИИВда бўлган. Таниб қолмасин дебми¸ уни светни ўчириб¸ кўпчилик бўлиб қоронғуда тепкилашган.

Онанинг айтишича¸ бу калтаклар оқибатида¸ ўғлининг ошқозон ости бези ëрилиб¸ бутун танаси заҳарланган:

- Олдинига ҳеч нарса бўлмади¸ деб турган дўхтирлар¸ аҳволи оғирлашгандан кейин¸ каттароғини чақирди. Катта дўхтирлар дарров операция қилиш керак¸ бўлмаса ўлади¸ деганидан кейин¸ операция қилишди. Олти кун комада ëтиб¸ кейин ҳушига келди. 40 кун больницада ëтди. Ëзда ҳам 15 кун дўхтирда¸ 15 кун уйда қилиб¸ ушладик. Ягона боқувчим бўлган ўғлим бир умрга ногирон бўлиб қолди.

Зокир Йўлдошев¸ онасининг айтишича¸ олти кунлик комадан сўнг ўзига келган ва 40 кун касалхонада ëтган.
Зокир Йўлдошев¸ онасининг айтишича¸ олти кунлик комадан сўнг ўзига келган ва 40 кун касалхонада ëтган.

Йўлдошевнинг онаси¸ ўғлининг операциядан кейинги авҳоли акс этган ўнлаб суратни Озодликка юборди. “Ўғлимнинг танаси ИИВ ходимларининг калтакларидан кейин кўкариб ëтганини суратлардан ҳам кўриш мумкин”¸ дейди Гулхон Нуруллаева.

Адолат истаб...

Зокир Йўлдошевнинг онаси унинг ИИВ ходимлари томонидан калтаклангани юзасидан прокуратурага шикоят қилганини айтади:

“Аммо бу ишни кўриб чиққан Қорақалпоғистон прокуратураси мелисаларнинг ҳаракатида жиноят аломати йўқ¸ деб ишни ëпди. Кейин Бош прокуратурага бордим. Улар қайта кўриб чиқишини айтди¸ лекин ҳозиргача бизни ҳеч ким сўроққа чақирмади. Улар ҳам бир хил жавоб билан бу ишни ëпиб юборади¸ деб қўрқаяпман”.

Қорақалпоғистон прокуратурасининг Йўлдошев иши юзасидан расмий хулосаси нусхаси.
Қорақалпоғистон прокуратурасининг Йўлдошев иши юзасидан расмий хулосаси нусхаси.

Нуруллаеванинг иддаосича¸ Беруний туман касалхонаси врачлари¸ туман суд-тиббиëт экспертизаси мутахассислари ўғлининг гўë автобусга чиқаëтиб¸ йиқилиш оқибатида жароҳатлангани ҳақида расмий хулоса чиқариб берган.

Нуруллаеванинг шикояти Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати билан давлат идоралари ишламаëтган кунларда келгани боис¸ унга Беруний туман ИИБ ва прокуратурасидан расмий муносабат олишнинг имкони бўлмади.

Озодлик бу мурожаат юзасидан Ўзбекистон ИИВ ва прокуратурасидан расмий муносабат олишга уринишда давом этади.

Милиция зўравонлиги

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ходимларининг инсон ҳақ-ҳуқуқларини поймол этиши ҳақидаги шикоятлар¸ мамлакат президенти виртуал қабулхонасига тушаëтган шикоятларнинг каттагина қисмини ташкил этади.

Президент портали иш бошлаганидан кўп ўтмай эълон қилинган расмий статистикага кўра¸ 2016 йил сентябри охиридан 1 декабрга қадар келган 217 минг шикоятнинг 12 фоизи айнан Ички ишлар вазирлиги фаолияти билан боғлиқ.

(Ҳозирда pm.gov.uz сайтида халқдан тушаëтган аризалар моҳиятига оид статистика эълон қилиш тўхтатилган ва шу боис¸ 2018 йилги расмий рақамлар ҳақида маълумот йўқ.)

XS
SM
MD
LG