Линклар

Шошилинч хабар
12 июл 2020, Тошкент вақти: 18:48

Тошкентлик тадбиркор ИИВ майори билан тортишуви ҳақидаги пости ортидан 7 суткага қамалди


33 яшар Абролжон Махаматов 27 апрелда 7 кунлик қамоққа ташланди.

Tошкентлик 33 яшар Абролжон Маҳаматов 27 апрель куни Сергели туман прокуратурасига чақиртирилган ва у ердан тўғри судга олиб кетилиб¸ суд қарори билан 7 суткалик қамоққа ҳукм қилинган.

Маҳаматов ва қариндошларининг Озодликка айтишича¸ тадбиркорнинг 24 апрель куни Сергели район Қипчоқ постида милиция майори Элëр Худоëров билан ҳақ талашгани шундай жазо билан тугаган.

24 апрель кунги тортишув

Абролжон Маҳаматовнинг 24 апрель куни Facebook саҳифасида ëзганларига кўра¸ шу куни эрталаб соат 9 ларда ишга кетаëтганида¸ уни "Қипчоқ" постида ички ишлар ходимлари тўхтатган.

Бир неча ширкат эгаси бўлган Маҳаматовнинг ëзишича¸ тўхтатилганида ўз фирмасига расмийлаштирилган машинаси ва ўзининг шахсий ҳужжатлари рисоладагидай бўлган.

Унинг олдига келиб¸ ўзини таништирмасдан ҳужжат талаб қилган ИИВ майорига (кейинчалик майорнинг Элëр Худоëров эканини аниқлаган – таҳр.) Маҳаматов¸ ўзи ва машинаси ҳужжатларини кўрсатган¸ аммо карантин боси¸ унинг қўлига бермаган.

Бунга жавобан майор «Мен сени олдингда тўнқайишим керакми?» деб қўполлик қилган¸ ўртада тортишув бошланган.

Ишга кечикаëтганини айтиб¸ қўйиб юборишни сўраган тадбиркорни¸ унинг ëзишича¸ қўлига кишан солиб участка пунктига олиб кетишган.

Бу ерда айни майор кишандаги қўлларимни қисишни бошлади¸ куч ишлатиб¸ тиззамга ўтиртирди¸ бўйнимдан ушлаб¸ бошимни полга урди. Шундан сўнг қўли билан бошимга бир неча марта зарба берди. “Ақллиларни ëмон кўришини” айтиб урди. Буларнинг ҳаммасини Жамол исмли участка нозири кўриб турди”¸ деб ëзди 24 апрель кунги постида Маҳаматов.

Маҳаматов қўлига кийдирилган кишан қаттиқ қисилгани ортидан пайдо бўлган мўматалоқ расмини ҳам Facebookда эълон қилди.
Маҳаматов қўлига кийдирилган кишан қаттиқ қисилгани ортидан пайдо бўлган мўматалоқ расмини ҳам Facebookда эълон қилди.

Шундан сўнг¸ тадбиркорни ГОМга олиб келиб¸ бу ерда унга карантин қоидаларини бузиш ҳақида протокол тузиб¸ соат кечки 6 да уни судга олиб боришган. Судда ҳеч ким йўқлиги боис¸ уни яна қайтариб ГОМга олиб келиб¸ бу ерда “ҳеч кимга ҳеч қандай эътирози йўқлиги” ҳақида тилхат ëзишга мажбурлашган.

Иккита кичик боланинг отаси ва оиланинг ëлғиз боқувчиси бўлганим учун¸ 15 кунга қамашмасин деб¸ нима айтиб туришган бўлса¸ ҳаммасини ëзиб бердим ва уйимга келдим” ¸ деб ëзган эди 24 апрель куни тошкентлик тадбиркор.

У ИИБ пунктидан чиқиши билан¸ Тошкентдаги Республика ихтисослаштирилган Травматология ва Ортопедия илмий текшириш институти клиникасига бориб¸ ўзига етказилган тан жароҳатларини кўрсатган.

Маҳаматовни қабул қилган врач¸ унинг танасида гематома борлигини тасдиқловчи тиббий маълумотнома ëзиб берган.

Тиббий маълумотнома нусхаси.
Тиббий маълумотнома нусхаси.

Эрталаб бошланиб¸ тунда тугаган 10 соатлик «саргузаштлари»дан сўнг уйига қайтган тадбиркор¸ бўлган воқеаларни ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳукмига ҳавола қилган.

«Агар сизни постда тўхтатишса¸ ўзингизни мендек тутманг¸ ҳужжатларингизни дарҳол майорларнинг қўлига беринг¸ подносга солиб берсангиз ундан ҳам яхши¸ бошингизни эгиб туринг¸ бу пайтда тиззаларингиз сал-пал қалтираб ҳам турсин¸ нигоҳингиз эса¸ пастга қаратилсин”¸ деб тугатган эди тадбиркор ўз постини.

Ҳокимият вакилига бўйсунмаслик?

Абролжон Маҳаматов яқинларининг Озодиккка айтишича¸ бу воқеадан уч кун ўтиб¸ 27 апрелда участка нозири уни Сергели туман прокуратурасига чақиришганини билдирган.

Маҳаматов прокуратурага келиши билан¸ туман прокурори буйруғи билан унинг ушлаб қўлига кишан солишган ва судга олиб кетишган. Бу ерда тадбиркорни “ҳокимият вакилига бўйсунмасликда” айблашган¸ бир неча ИИБ ходими унга қарши гувоҳлик кўрсатмаси берган ва суд унга 7 суткалик қамоқ жазоси тайинлаган.

Ҳозирда жазони ўтаëтган Абролжон Маҳаматов ўзига нисбатан бўлган зўравонлик ва қонун бузилишларига ҳуқуқий баҳо беришни сўраб Ўзбекистондаги саноқли фаол депутатлардан бири Расул Кушербаевга мактуб ëзган.

30 апрель куни Кушербаевга жўнатилган бу хатга ҳозирча муносабат билдирилмади.

Озодлик тошкентлик тадбиркорнинг ИИВ майори томонидан содир этилган зўравонлик ва қонунбузарлик ҳақидаги иддаоларига муносабат олиш учун ИИВнинг Тошкент шаҳри ва Сергели туман бўлимларига боғланди.

Аммо Озодлик саволларига ИИВ расмийларидан ҳеч қандай жавоб бўлмади.

Президент кучишлатар ваколати борларни "маданиятли" бўлишга чақирди

Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси тарқалишини тўхтатиш мақсадида ҳукумат томонидан ўрнатилган кескин чекловлар амалиëтини назорат қилиш куч ишлатар тизимларига топширилган.

Бунинг ортидан ўзбекистонликларнинг ҳаракатланиш эркинлиги¸ айниқса¸ машиналарда махсус рухсатнома бор-йўқлигини текшириш жараëнида ИИВ ходимларининг қўполлиги ҳақидаги шикоятлар матбуот ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқай бошлади.

Бундай тортишувларга 29 апрель куни видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиëев ҳам муносабат билдирди.

“ГАИ ходимларига ҳам, умуман ички ишлар ходимларига ҳам, Миллий гвардия ходимларига ҳам, биламан, чарчаган улар ҳам, лекин бу масалага оқилона ёндашиш вазиятдан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир одам билан “Сиз” деб гаплашиш керак.

Секин шу карантиндан чиқиб кетишимизда, Сизлардан ҳам жуда катта маданият билан уларга муносабат билдиришларингиз талаб этилади. Албатта, талабни ичида маданият ҳам бўлиши керак.

Одамларни шахсига тегмасдан, тушунтириш ишларини кучайтириб, маданиятни ҳам кўпайтирсак, ман ўйлайман, бу тўғри бўлади”¸ деди Шавкат Мирзиëев.

Шарҳларни кўринг (8)

Бу форум ёпилган

Алоқадор

XS
SM
MD
LG